Австрия – Европа давлати, буюк бастакорлар ва ёзувчилар ватани, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мамлакати. Бу давлат архитектураси бир нечта даврларни ўзида мужассам этади.
Ушбу мамлакат сайёҳларга осойишта оилавий ҳордиқни тоғ экстремал саёҳати билан бирлаштириш ва беш юлдузли отелдан тортиб кичик қишлоқ меҳмонхонасига қулай жойлашиш имкониятигача тақдим этади. Аммо сиз қай бирини танласангиз ҳам Австрия сайёҳларни ўзининг гўзаллиги, табиат инъомлари ва чинакам меҳмондўстлиги билан хурсанд қилади.
Булоқ сувлари, тоза кўл ва мусаффо ҳаво – буларнинг барчаси Австрия соғломлаштириш курортларининг асосий ташкил этувчиларидир. Диққатга сазовор жойларни сайр қилиш ва миллий ошхона таомларидан баҳраманд бўлиш орқали маълум бир давлат маданиятини ўрганувчилар айнан Австрияни танлашлари мумкин. Мамлакат пойтахти Вена Хофбург саройининг маҳобати, муқаддас Стефан черкови гўзаллигини намойиш қилиш билан бир қаторда буюк мусиқачи Моцартнинг уй-музейида сайр қилишни таклиф қилади. Шунингдек, машҳур Кафедрал черкови, Вена операси ва бошқа кўплаб иморатлар сизни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.
Австрияга саёҳат – бу Зальцбургдаги тоғ-чанғи курортлари, шифобахш булоқлар, гўзал кўллар ва машҳур олмали штрудель ҳамда абрикосли пончикларни ўз ичига олган миллий ошхона. Австрияда энг яхшиси майдан сентябргача меҳмон бўлган маъқул.
Австрияда дам олиш – бу соғлиқни тиклаш, маданий ҳордиқ чиқариш, буюк Европа тарихи билан танишиш, ўйин-кулги, сайр-томоша ва унутилмас ҳис-туйғулар демакдир.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz