Чехия – Европанинг қоқ марказида жойлашган давлат. Ренессанс даврининг архитектураси ўзига хос атмосферани ҳосил қилади. Чехия шифобахш термал ва минерал чашмалари, тиниқ ҳовузлари, ажойиб ошхонаси, тетиклаштирувчи ичимликлари ва жилваланувчи биллурлари билан машҳур. Кўнгилга ғулув солувчи қадимий готик қасрлар, тинчлантирувчи мусиқа садолари таралувчи католик черковлар, олтин гумбазли иморатларга эга пойтахт Прагадаги ақл бовар қилмас кўприклар, музейлар ва тасвирий санъат кўргазмалари осойишта дам олишни хуш кўрувчиларни бефарқ қолдирмайди. Чехиядаги шифобахш курортлардан бири Карловы Вары азалдан соғлиқни тиклаш учун ажойиб маскан ҳисобланади. Бу ердаги термал сувларнинг шифобахшлик хусусияти ўзига хос. Айнан шу сабабли бу ерга бутун дунёдан минглаб сайёҳлар ташриф буюришади. Қулай ҳудудда жойлашганлиги сабабли Чехиядан Австрия, Германия, Польша ва Европанинг бошқа давлатларига қулай кўчиш мумкин. Чехия бўйлаб майдан сентябрга қадар саёҳат қилишни маслаҳат берамиз.
Чехияда дам олиш – бу маданий бойиш, янги кашфиётлар, енгил шабада ва руҳлантирувчи ўрта аср сеҳри.
Чехияга сафар – сиру синоат ва мўъжизага йўғрилган эртакнамо оламга ҳақиқий саёҳат, шунингдек, мақбул нархлардаги ажойиб шопинг.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz