Туркия пляжда дам олиш учун дунёдаги энг машҳур мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ажойиб субтропик иқлим, Эгей ва Ўртаер денгизларининг қумли қирғоқлари, шинам меҳмонхоналар, кўплаб кўнгилочар боғлар, қадимий тарихий ёдгорликлар ва нисбатан арзон нархлар – буларнинг барчаси сайёҳларни ўзига жалб қилади. Қадимий Анатолия, Истанбулдаги тўрт тарафи миноралар билан ўралган машҳур Муқаддас София ибодатхонаси, Эфеснинг қадимий харобалари, ҳозирги кунда ҳам улкан шоу дастурлари ва концертлар ўтказилувчи, ўзининг ажойиб акустикаси билан ном қозонган Аспендос амфитеатри (Анталья яқинида) шубҳасиз Туркияни энг кўп сайёҳлар ташриф буюрувчи мамлакатлардан бири деб аталишига сабаб бўлади. Қирғоққа урилувчи тўлқинларнинг шовуллаши, ёрқин қуёш нурлари барча дам олувчиларнинг хотирасида муҳрланиб қолади ва бу ерга қайта ва қайта қайтишингизга сабаб бўлади.
Туркия гўзалликларидан баҳраманд бўлиш учун энг қулай вақт июнь, июль, август, сентябрь ва октябрь ойларидир.
Туркияда дам олиш кўп қиррали ва ёрқин хотираларни қолдиради, фойдали шопингни хоҳловчилар эса сифатли маҳсулотларни қулай нархларда харид қилишлари мумкин.
Туркияга сафар – бу мовий денгиз тўлқинлари, қайноқ қум ва майин шабада оғушига тушишни истаганлар учун ажойиб танлов.
7 кун / 6 тунлик экскурсион тур
UZS 6,073,600 дан
Соҳилда 7 кун / 6 тунлик дам олиш
UZS 8,777,600 дан
8 кун / 7 тунлик экскурсион саёҳат
UZS 10,400,000 дан
4 кун / 3 тунлик экскурсион саёҳат
UZS 8,361,600 дан
9 кун / 8 тунлик соҳилда дам олиш
UZS 12,542,400 дан
5 кун / 4 тун экскурсион тур
UZS 9,963,200 дан
6 кун / 5 тун экскурсион саёҳатлар
UZS 7,280,000 дан
UZS 14,008,800 дан
UZS 13,696,800 дан
UZS 7,300,800 дан
UZS 8,798,400 дан
UZS 8,008,000 дан
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz