Германия – ранг-баранг ландшафтга эга Европанинг юқори даражада ривожланган давлати: Альп тоғларидан тортиб хушманзара Шимолий ва Болтиқ денгизлари қирғоқларигача, азим минораю сирли қасрлардан то қалин ўрмонлару шилдироқ сойларгача... Мазкур Европа давлатида сиз ўзингизни ака-ука Гримм ҳикояларининг эртак қаҳрамони деб тасаввур қилишингиз шубҳасиз. Германиянинг бой тарихий мероси турли ёдгорликлар мисолида аниқ-равшан намойиш этилган. Тахминан XIII асрда бунёд этилган Мозелдаги Эльц қасри ўзида қадимий хазиналар ва нодир санъат асарларини жамлаган. Бавариянинг қироллик қасрлари архитектура гўзалликлари билан кишини лол қолдиради, улкан қалъалар эса давлатнинг бой тарихидан гувоҳлик бериб тургандай. Берлиндаги Бранденбург дарвозалари олдида сайр қилиш – ҳар бир сайёҳнинг чинакам орзуси. Бранденбург дарвозалари ўзининг бунёд этилиш услуби ва маъно жиҳатидан ноёбдир. Германия ҳар бир овқат шинавандасини тенги йўқ ошхонаси ва анъанавий ичимликлари билан ҳайратда қолдиради. Буюк Бетховен ва Гётеларнинг ватани ҳеч бир сайёҳни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Германияга сафар – бу жаҳон автомобиль гигантлари, маҳоратли санъаткорлар ва чинакам гастрономик байрамлар ватанига саёҳат.
Германияга экскурсия – бу Европа тарихини асл манбадан ўрганиш, фестивалларнинг ёрқин таассуротлари ва гўзал манзаралардан баҳра олиш. Бу давлатга энг яхшиси баҳор ёки ёз мавсумида ташриф буюрган маъқул, чунки бу пайтда барчаси яхши ҳордиқ чиқариш учун замин яратади.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz