Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ШВЕЙЦАРИЯ

Швейцария – тоғ гўзалликлари мафтун қилувчи ва завқлантирувчи юқори даражада ривожланган Европанинг митти давлати. Илиқ иқлим ва табиатининг ранг-баранглиги давлатни жозибали сайёҳлик масканига айлантиради. Швейцариянинг ўзи гўзаллик синонимига айланган. Альп тоғларию бутун давлат ҳудудидаги ҳароратдан бироз юқори бўлган хушманзара кўлларнинг кўрки, бой тарихга эга афсонавий шаҳарлар Швейцарияни ташкил этувчи гўзалликлардир. Мамлакат рамзи – машҳур шоколад навининг устки қоғозини безаб турувчи Маттерхорн тоғи. Швейцария ҳудудида атрофини курортлар эгаллаб олган ўнта кўркам кўллар мавжуд. Баъзи бир кўллар шифобахшлик хусусияти билан шуҳрат қозонган. Женева кўли яқинидаги Монтрё шаҳрида ушбу ҳудуд учун ноодатий бўлган пальмаларни ҳам учратишингиз мумкин. Давос ва Сент-Мориц – нафақат Швейцарияда, балки бутун бошли Европада довруғ қозонган тоғ-чанғи масканлари. Швейцариянинг исталган шаҳри, Берн ёки Женевани оламизми, ўзининг таниш иморатлари ва обидаларига эга. Айнан шу туфайли бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг бир нечта шаҳарларини қамраб олувчи турли экскурсион саёҳатлар жуда машҳур. Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай давр – майдан августгача, бу вақтда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Швейцарияда дам олиш – бу тетиклаштирувчи тоғ ҳавоси, тоғ-чанғида мароқли вақтичоғлик ва мамлакатнинг машҳур шаҳарлари бўйлаб сайр.

Швейцарияга сафар – бу ёрқин томошалар, маданий ҳордиқ, буюк тарихий жойларни кўздан кечириш, шопинг (шу жумладан машҳур Швейцария соатлари) ва шириндан-шакар шоколадлар.

 

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top