Озарбайжон – Кавказ ортининг шарқий қисмида жойлашган давлат бўлиб, ушбу ҳудуднинг энг йирик иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий маркази ҳисобланади. Бу ерда кўплаб саммит ва давлат раҳбарларининг учрашувлари ўтказилади, боиси Озарбайжон жаҳон сиёсий саҳнасида ривожланишга катта умид боғламоқда. Сиёсий ва иқтисодий муваффақиятлардан ташқари, Озарбайжон ўзининг табиати, мисол учун, дунё бўйлаб кўплаб инсонларни жалб қилувчи чашма сувлари билан шуҳрат қозонган. Озарбайжонда маҳаллий табиат гўзалликларидан умрбод баҳра олиш мумкин. Шунингдек, ушбу давлат кинематография, спорт, илмий соҳаларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу ерда санъат йилдан-йилга ривожланиб бормоқда, шу сабабли маҳаллий ҳукумат ёшларнинг турли соҳалардаги орзу-истакларини рўёбга чиқариш учун қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда. Озарбайжон кўпгина давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган, бу эса уни янада ривожлантириб, дунё саҳнасидаги ўрнини мустаҳкамламоқда.
Шунингдек, Озарбайжон ўзининг сайёҳлик имкониятлари билан ном қозонган. Ёзда пляжда дам олиш кенг тарқалган бўлиб, бу пайтда қуёш бутун ёз давомида ўз нурларини саҳийлик билан улашади. Бакудан ташқари Худот, Хачмаз, Сиёзон, Ленкоран ва Астара атрофидаги пляжларда роҳатланиб дам олиш мумкин.
Фаол дам олиш шинавандаларини дайвинг, альпинизм, тоғ чанғисида учиш ва тоғлардаги экологик сўқмоқларда пиёда сайр кутмоқда. Шунингдек, сайёҳлар минерал сувлар, нафталан нефтидан фойдаланиб даволаниш тадбирларини ўтказишлари, тузли ғорларга боришлари ва спа-парваришлаш муолажаларини олишлари мумкин.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz