Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ЯПОНИЯ

Кунчиқар юрт Япония – бу ўтмишдаги самурай анъаналари ва замонавий юқори технологияли мегаполисларнинг ўзаро уйғунлиги. Мамлакат вулқонли ҳудудда жойлашган, шу сабабли унинг қаърида кўплаб минерал чашмалар мавжуд. Япониянинг маданий ўзига хосликлари билан тўлиқ равишда танишиш учун ушбу юртга ташриф буюришнинг ўзи кифоя. Бонсай санъати, чой маросимларининг латофати, япон миллий кийими кимононинг ажиблиги, икебаналарнинг гўзаллиги ва албатта, анъанавий сакура гуллаши – буларнинг барчасини фақатгина ушбу шарқий мамлакатда учратасиз. Пойтахт Токиода таҳсинга сазовор ёдгорликларни кўришингиз мумкин, жумладан: Император саройи, Дзодзёдзи будда ибодатхонаси, сокин Сиба боғи, ўзингиз ва яқинларингиз учун бир талай майда-чуйда буюмларни харид қилишингиз мумкин бўлган Накамисэ эсдалик совғалар кўчаси. Токио Миллий музейини ҳам боришингиз керак бўлган жойлар рўйхатига қўшишни унутманг, чунки у ерда жаҳондаги энг яхши япон санъати коллекцияси намойиш этилади.

Япон ошхонаси – гуруч ва денгиз маҳсулотини хуш кўрувчилар учун жаннатнинг ўзгинаси. Ушбу давлат машҳур ролли ва сушиларнинг ватани.

Кунчиқар юртга ташриф буюриш учун энг қулай вақт март-июнь ва сентябрь-октябрь ойларидир.

Япония бўйлаб экскурсия – бу сиру синоатлар ва қадимий жумбоқлар юртига саёҳат.

Японияга сафар – бу такрорланмас табиатнинг гўзаллиги, кўнгил хотиржамлиги, денгиз ҳавоси ва мазали миллий таомлар.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top