Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Вьетнам – қоялар тўғридан-тўғри океандан ўсиб чиқувчи ажойиб табиатга эга, тропик ороллар сони эса ўндан ошиқ бўлган давлат. Денгиз ёқалаб узун чизиқ бўйлаб чўзилган (3000 км дан ортиқ) Вьетнам ушбу минтақанинг энг яхши пляжларини ўзида жамлаган. Уларнинг баъзилари, мисол учун Фантьет ўзининг тўлқинлари ва ажиб манзаралари билан донг таратган. Нячанг эса ривожланган инфратузилма ва юқори даражали сервис хизматига эга оилавий курортни ўзида мужассам этади. Шунингдек, тоғли Дананг, Фукуок тропик ороли ва Хошимин мегаполиси – жануби-шарқий экзотикани хуш кўрувчилар учун ғоят кенг танлов. Вьетнам иқлими ҳарорат кўрсаткичлари бўйича субтропик ва тропик. Бу ерда ёрқин ажралиб турувчи ёз ёки куз фасллари йўқ, ўртача ҳарорат +25 +27 °С атрофида бўлиб, мавсумлар шамол йўналиши ва у томонидан олиб келинувчи ҳаво массалари орқали аниқланади. Шунинг билан бирга Вьетнам уч иқлим районларига бўлинишини ёдда тутиш зарур: Шимолий, Марказий ва Жанубий.

Жанубда ёмғирлар мавсуми майдан октябргача бўлган муддатга тўғри келади, қуруқ мавсум эса – ноябрь-апрель. Жанубий Вьетнамда ёмғирлар мавсуми нисбий тушунча бўлса ҳам, ёғингарчилик бор-йўғи 20–30 дақиқа давом этиши мумкин, бошқа вақтларда эса қуёш чарақлаб туради. Шу сабабли жанубий курортларда (харитада Данангдан пастда бўлган барча ҳудудлар) йил бўйи ҳордиқ чиқариш мумкин.

Шимол ва Марказда вазият бироз ўзгачароқ. Марказий Вьетнам об-ҳавосига муссонлар кучли таъсир ўтказади: октябрдан ноябрга қадар кучли ёмғир ёғади, қишда ҳаво анча совиб кетади, шунга кўра бу мамлакатга ташриф буюриш учун энг қулай муддат апрелдан сентябргача. Шимолий курортларда дам олишни мавсумлар туташуви – баҳор ёки куз фаслларига мўлжаллаган маъқул, боиси ёзда ёмғирлар мавсуми бошланади, қишда эса об-ҳаво +15 °С дан пасаяди. Шундай қилиб, Вьетнамда йил бўйи дам олиш мумкин. Асосийси, тўғри йўналишни танлаш!

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top