Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

АНГЛИЯ

Англия деганимизда Қиролича, Темза дарёси ва Стоунхенж ёдимизга келади, бироқ бу ушбу давлатнинг улкан тарихий, замонавий ва табиат мероси ранг-баранглигининг бир қисмигина, холос. Ажойиб тепалик ландшафти ва дарё соҳилларининг гўзаллиги маҳоратли бунёдкорларнинг архитектура намуналари билан биргаликда яхлит инглиз пейзажини ҳосил қилади.

Кўпчилик сайёҳлар қиролликнинг маркази – Лондонда бўлишни орзу қилишади. Аксарият инсонлар пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари ҳақида кўп эшитган: афсонавий Букингем саройи, Вестминстер Аббатлиги, машҳур Биг Бен, ижоди тарихий шахслар ва машҳур юлдузларнинг кўринишини аниқлик билан қайтарувчи Мадам Тюссо музейи. Ҳаммага таниш бўлган изқувар Шерлок Холмс, инглиз ёзувчиси Артур Конан Дойл китобидаги сюжетга кўра, Лондондаги Baker Street да истиқомат қилган. Айни пайтда ушбу манзилда буюк изқуварнинг уй-музейи жойлашган. Муқаддас Павелнинг ҳашаматли Кафедрал черкови бир неча асрлардан буён қироллик никоҳ маросимларининг гувоҳи бўлиб келмоқда. Аммо пойтахт сайёҳларнинг ягона ташриф манзили эмас. Кўпчилик инсонлар бутун давлат бўйлаб саёҳатга буюртма беришни маъқул кўрадилар. Архитектор рицарь Жеффри Уайтвилл раҳнамолигида қурилган Виндзор саройи, табиат туҳфаси – оппоқ Дувр қоялари, Гигантлар Кўприги – денгиз қаърига олиб борувчи улкан ҳажмли табиий нарвон – бу билан ушбу давлатнинг барча мўъжизаси чекланмайди. Ташриф буюриш учун қулай давр: апрелдан сентябргача.

Англияга сафар – бу муаззам гўзалликлари ўзига мафтун қилувчи, бу ерга яна ва яна қайтишга ундовчи Европа қироллигидаги ҳақиқий саргузашт.

Англияга саёҳат – бу томошабоп футбол ўйинлари, дунё миқёсидаги маданий меросга эга музейлар, анъанавий чойхўрлик маросимлари ва буюк шахслар яшаган юртда бўлиш завқи.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top