Сингапур – озода кўчалар, баланд пальмалар ва ҳамма ёқда ушбу давлатнинг рамзи ҳисобланган қудратли шер тасвири акс этган экзотик орол. Сингапур ноёб ҳинд, хитой ва араб цивилизациясининг бирлигини ўзида мужассам этади. Қадимий диний ибодатхоналар, қизиқарли замонавий иморатлар ва меҳмондўст халқ саёҳатни севувчилар учун ажойиб манзарани ҳосил қилади. Ҳудуд жиҳатидан у қадар катта бўлмаса-да, Сингапур кўплаб тарихий ва замонавий ёдгорликларнинг кўплиги билан киши диққатини тортади. Раҳм-шафқат маъбудаси Гунъинь ибодатхонаси, тунги Пасам Малам бозори, кўкка бўй чўзган осмонўпар бинолар, бир қанча ресторан ва савдо дўконларига эга машҳур Клар Ки қирғоғи, Сун, Ян, Мин ва Цинь сулолаларининг машҳур буюмлари нусхалари намойишга қўйилган Минг қишлоқчаси – буларнинг бари манзарали оролда мавжуд бўлган қизиқарли манзилларнинг ҳали барчаси эмас. Сингапурнинг фаҳри – бу ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб вакиллари ҳаёт кечирувчи Миллий қўриқхона ва Сингапур зоопарки. Ҳар бир хоҳловчи бу ерда истиқомат қилувчи ҳайвонларнинг яшаш шароитини бевосита кузатиш имконига эга. Дам олиш учун энг машҳур жойлардан бири – бу километрларга чўзилган пляжлари ўзининг озодалиги, турли-туман ўйинлари, халқаро тадбирлари ва рақс фестиваллари билан меҳмонлар эътиборини ўзига тортувчи Сентоза ороли.
Сингапурда дам олиш – бу кўпқиррали экзотика, нам ҳаво ва ноёб Осий табиати билан бирлашиш. Сингапурга бориш учун йилнинг исталган вақтини танлашингиз мумкин. Қиш аввалида сиз маҳаллий байрамларда иштирок этиб, кўнгил ёзишингиз учун қулай шароит вужудга келади. Июлда йирик савдо-сотиқ ва ошпазлик фестиваллари бўлиб ўтади. Йил мобайнида Сингапурда кўплаб ранг-баранг байрамлар нишонланади.
Сингапурга сафар – бу куйловчи фавворалар, денгиз манзаралари, ажойиб шоппинг, маданий урф-одатлар ва бошқа кўплаб тадбирларнинг уйғунлиги.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz