Филиппин – «Етти минг орол мамлакати»да кўпни кўрган сайёҳ ўз тасаввурида ҳосил қилиши мумкин бўлган барча шароит ва табиат мўъжизалари мавжуд.
Филиппин бир вақтлар испанлар томонидан кашф қилинган экзотик давлатдир. Бу ерда ям-яшил ўсимликларга эга тропик боғлар, манго бутазорлари, тропик жунгли, ниҳоятда чиройли ва бой сувости дунёси, зумраддек мусаффо сув, оппоқ ва майин қум, пальмалар билан безатилган шинам пляжларни учратишингиз мумкин. Ҳатто бу ердаги энг жазирама иссиқ ҳам майин денгиз шамоли ва тропик ўсимликлар туфайли енгил кечади. 7000 дан ортиқ орол ва оролчаларни ўз бағрига олувчи Филиппин архипелаги Жанубий Хитой денгизи ва Тинч океаннинг илиқ сувлари томонидан ювиб турилади, шунга қарамай ушбу ороллардан фақатгина 2000 тасида одамлар истиқомат қилади. Филиппинда дам олишнинг шубҳасиз афзалликларидан бири, бу чақувчи денгиз медузалари ва планктонларнинг йўқлиги ҳамда маҳаллий халқнинг очиқлиги ва тинчлантирувчи табиатдир.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz