Ташриф буюрилувчи шаҳарлар | Боржоми — Саирме — Тбилиси |
Турнинг давомийлиги | 12 кун / 11 тун |
Сайёҳлар сони камида | 2 одам |
Саёҳат нархи UZS 11,367,200 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)
Грузия – ноёб мамлакат! Грузия – бу Кавказнинг ўзига хос маданияти ва бетакрор таомлари, қизиқарли диққатга сазовор жойлар ва хушманзара табиат, мақбул нархлар ва европа савиясидаги сифатли хизмат дегани! Яна Грузия – бу шифобахш Боржоми сувидир!
Саирме курорти Грузияда жойлашган ва у ўзбекистонликлар учун янги, бироқ истиқболли йўналиш саналади. У Тбилиси ва Батуми ўртасида жойлашган. Мўътадил иқлими ва тоғ ёнбағрида жойлашганлиги, қарағайзорли ўрмонларга эгалиги боис бу ерда йил бўйи дам олиш мумкин. Ёзда ҳарорат кўрсаткичи +25-28 градусгача кўтарилади, қиш эса илиқ ва меъёрида.
Саирме ўзининг шифобахш манбалари билан машҳур, бу ерда 4 та минерал ва 1 та термал булоқ бор. Яна Саирме табиати ўзига хос, курортда юқори сервис хизматига эга меҳмонхоналар бор бўлиб, унда юқори малакали мутахассислар ишлашади. Шунингдек, SPA-марказ ҳам фаолият юритади.
Tatil.uz ўзингиз учун жаҳон даражасидаги курортларини кашф қилишни таклиф қилади! Даволанишни Тбилиси бўйлаб экскурсия билан бирлаштиринг!
Тур Тбилисидаги 4* меҳмонхонасида 2 кечани + Боржоми ёки Саирме меҳмонхонасида 9 кечани (даволаниш ва дам олиш) ўз ичига олади!
Borjomi Palace — $1 093
Borjomi Likani 5* — $1 393
Sairme — $ 1193
Тўлов Ўзб Респ Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича амалга оширилади.
Боржоми минерал суви билан даволаниш учун кўрсатмалар:
Гинекологик касалликлар: параметрит, метрит, яллиғланиш жараёнидаги ажралмаларнинг сўрилиш даврлари.
Овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари касалликлари: сурункали босқичдаги диспепсия ва гастрология, қабзият, буйрак яллиғланиши, ошқозон ва ичак шиллиқ пардасининг яллиғланиши, ичакдаги газлар тўпланиши, циррознинг бошланғич босқичи, буйракдаги хуружсимон оғриқлар.
Нафас олиш йўллари касалликлари: бронхит, сўрилиш давридаги қуруқ ва нам плевритлар, ларингит, узоқ давом этувчи пневмония.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари касалликлари: цистит, сийдик йўлларининг сурункали яллиғланиши, туз ва тошлар мавжуд бўлгандаги пиелит.
Асаб тизими касалликлари: асаб бузилиши, нервостения, тутқаноқ, жазава, невралгия.
Моддалар алмашинуви бузилиши: семизлик, анорексия, подагра, артрит ва қандли диабет.
Саирме курортида даволаниш учун кўрсатмалар:
- Урологик касалликлар;
- Ўт пуфаги, жигар касалликлари;
- Ошқозон-ичак тракти касалликлари (ремиссия босқичидаги сурункали гастрит ва колитлар, овқат ҳазм қилиш тизими ва сурункали холециститни, ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигини даволашда ижобий динамика кузатилмоқда);
- Моддалар алмашинуви ва эндокрин тизими, жумладан компенсация ва субкомпенсация босқичидаги I ва II типдаги қандли диабет касаллиги, ортиқча вазн;
- Бош мия ва бўйин соҳаси деворчаларида склеротик аломатлар ҳосил бўлиш хавфини профилактика қилиш;
- Марказий асаб тизими касаллиги;
- Тери касалликлари (аллергик дерматит);
- Нафас олиш йўллари касалликлари.
Таклиф 2020 йил 29 январгача амал қилади!
Нархга қуйидагилар еиритилган:
Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz