Швеция сайёҳлик учун ниҳоятда жозибадор давлат: бу ернинг тоғлари қўшни Финляндиядагидан кўра баландроқ бўлиб, тоғларда учиш учун имкониятлар ҳам кенгроқ. Бундан ташқари, Швеция ноябрдан апрелгача бўлган муддатга қадар тоғ-чанғи курортларидаги қор қоплами, шунингдек, ажойиб тарзда жиҳозланган трассалар, мукаммал кўтарилиш мосламалари, après-ski нинг турли-туманлиги ва асосийси, энг кичик сайёҳлар учун кўплаб хизмат ва ўйин-кулги масканларини кафолатлайди. Бежизга Швецияни «Болалар қироллиги» деб аташмайди.
Швециядаги Бутунжаҳон мероси рўйхатига Дроттнингхольм саройи ва Стокгольмдаги Скугсчюркогорден қабристони, Лулео шаҳри яқинидаги Гаммельстад қишлоқчаси, Готланд оролидаги Висбю шаҳри ва бошқалар киради. Швециянинг асосий шаҳри Стокгольм ҳозирги кунгача ўз обидалари ва ёдгорликларини тўла-тўкис сақлаб қолган: ушбу 14 та оролда жойлашган пойтахтда музей ва тарихий архитектура ёдгорликлари мужассам. Швеция аҳолисининг асосий қоидаси: хоҳ ишда бўлсин, хоҳ дам олишда барча соҳадаги юқори сифат ва максимал қулайлик. Шунингдек, Швеция ўзининг оддий ва тўйимли ошхонаси билан ҳам машҳур.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz