Шри-Ланка – илиқ Ҳинд океани томонидан ювилиб турувчи меҳмондўст орол. Кокос ва банан пальмаларининг тропик ўрмонлари, машҳур чой плантациялари, юмшоқ иқлим ва сирли маданият сайёҳларга завқ улашувчи севимли масканлар ҳисобланади. Оролнинг фусункор гўзаллиги кўп сонли сайёҳларни ўзига жалб қилади. Йирик пляжлар, майин қуёш нурлари ва денгиз шамоли пляжда дам олиш учун ажойиб шароит яратади. «Маданий учбурчак» деб номланувчи оролнинг қисми катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Айнан шу ҳудуд бир талай қадимий иморатлар, диний ибодатхоналар ва бошқа тарихий ёдгорликларни ўзида мужассам этади. Зираворлар боғи, фил қўриқхонаси, қироллик ботаника боғи, Сигирия саройи, қадимий Анурадхапура шаҳрини фақатгина ушбу оролда кўришингиз мумкин.
Шри-Ланка ёки Цейлон – байрамлар кетма-кет давом этувчи ва анъанага кўра маҳаллий аҳоли томонидан кенг кўламда нишонланувчи давлат. Ушбу ранг-баранг томошани албатта бир бор бўлса ҳам кўриш керак. Шунингдек, орол соғлом ҳаёт кечиришни илгари сурувчи тиббиёт ўчоғи ҳисобланади, шу сабабдан бу ерга нафақат ҳордиқ чиқариш, балки соғлиқни тиклаш мақсадида ҳам келишади. Сайёҳлар оқими мавсумининг энг қайноқ даври декабрь, январь ва февралга тўғри келади. Бу ойларда океан нисбатан тинч ва иқлим бироқ салқин деб ҳисобланади.
Шри-Ланкада дам олиш – бу йўқолган шағарлар, тилларанг қум ва нисбатан арзон меҳмонхоналарга эга мовий денгиз.
Шри-Ланкага сафар – бу хушманзара тропик оролдаги ҳаётингизнинг унутилмас онлари, ажойиб кайфият ва қадимий урф-одатларни ўрганиш.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz