Европа ғарбида жойлашган қуёшли Португалия кўпчилик сайёҳлар орзу қилган дам олиш маскани ҳисобланади. Ушбу давлат иқлими ниҳоятда майин ва бу мамлакатнинг кўплаб ютуқларига яна бир қўшимчадир. Пиреней яриморолининг гавҳари қитъанинг игнабаргли ўрмонлари ва яшил пальмалар уйғунлигини ўзида мужассам этганлиги билан мақтана олади. Бой ҳайвонот ва наботот оламидан ташқари, бу ер кўплаб гўзал бинолар, тарихий ёдгорликлар ва шаҳар ташқарисидаги сокин тор кўчаларга эга. Пойтахт Лиссабоннинг рамзи – Вифлеем минорасини томоша қилиш учун минглаб саёҳлар ташриф буюришади. Муқаддас Георгий тош қасрининг улуғворлиги унинг кўп асрлик тарихи ва ушбу бино ичида ўтказилувчи дабдабали тўйлар анъанаси билан боғлиқ. Пляжда ҳордиқ чиқаришни хуш кўрувчилар учун Португалия ажойиб оролларни таклиф этади: майин қуёш нурларини таратиб турувчи Мадейра ороли, мусаффо денгиз тўлқинида жилваланувчи эртакнамо Азор ороллари ва бетакрор манзараю сара меҳмонхоналарга эга Алгарве провинцияси.
Португалияга сафарни буюртма қилиб, сиз унутилмас пляж ҳордиғини ва эътиборга молик жойларда экскурсия қилиш имкониятини қўлга киритган бўласиз. Португалияга йилнинг исталган вақтида ташриф буюриш мумкин. Бордию чанғида учишни орзу қилиб юрган бўлсангиз, бу орзуингизни январь ёки февраль ойларида амалга оширишингиз мумкин.
Португалияда дам олиш – бу юқори савияли сервис хизмати, олам-олам қувонч ва турли-туман ўйин-кулги.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz