Мексика – қизиқарли ва сирли мамлакат. Агар сиз ўзингиз учун тарихдан ажиб янгиликларни кашф қилишни ва меҳмондўст маҳаллий аҳоли билан танишишни хоҳласангиз, буни узоққа чўзманг! Қадимий Майя цивилизацияси даврида қад ростлаган маҳобатли пирамидалар, ёқимли миллий таомлар – гуакамоле, кесаделью, фахитас ва ҳаттоки ҳақиқий кактусдан тайёрланган салат – буларнинг барчаси сизни Мексикада кутмоқда. Ва албатта пляждаги ҳордиқ, сершовқин карнаваллар ва сальса рақсини ўрганиб олиш учун ажойиб имконият. Мабодо сиз Мексикага борган бўлсангиз, тоғли дарёларда қайиқда саёҳат қилишингиз, Юкатан ғорларига тушишингиз ва ушбу ноёб давлатнинг табиатидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Шунингдек, Теотукан ва Таско – ҳақиқий архитектура ёдгорликлари, ўзининг саройлари билан ном қозонган Пуэюло каби йирик шаҳарларни бориб кўриш мақсадга мувофиқ. Балки айнан сиз сиру синоатга бой Паленке шаҳрининг жумбоғини ечарсиз?!
Умуман олганда, Мексикага декабрдан апрелгача борган маъқулроқ – бу ойлар қуёш ва кам сонли ёмғирлар билан кишини хурсанд қилади, демак, пляжда тобланиш ва сизни қизиқтирган барча обидаларни кўришга улгурасиз. Мексика бўйлаб оилавий дам олишингиз мумкин, бордию бундай имконият бўлмаса, бир ўзингиз ҳам бу ишни амалга оширсангиз бўлади – мексикаликлар меҳмонларни хуш кўришади ва сизни меҳмондорчилик, ғамхўрлик ва эътибор билан қарши олишади. Шу сабабли сиз асло ёлғиз қолмайсиз!
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz