Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛЬДИВ ОРОЛЛАРИ

Мальдив ороллари – Ҳинд океанининг экваториал сувларида жойлашган жаннатмакон ўлка. Мовий денгиз сувидаги сон-саноқсиз олачипор балиқлар, шохлаб кетган кокос пальмаси ва бепоён қумли пляжлар майин қуёшни севувчиларни оҳанрабо сингари ўзига тортади. Мальдивда йил бўйи дам олиш мумкин, сабаби мўътадил ҳаво ўн икки ой давом этади. Шундай бўлса ҳам ноябрдан майга қадар оролларда сайёҳларнинг кескин ортиши кузатилади. Шу даврни бу ерда «мавсум» деб аталади. Шаффоф сув, кўплаб маржон қоялари ва сувости ғорлари – айнан шулар туфайли бу ерга сайёҳлар оқими камаймайди. Бу жойларнинг гўзаллигини таърифлашга тил ожиз. Агар сиз шаҳар шовқини ва тинимсиз меҳнат кунларидан қочиб кетишни истасангиз, Мальдив ороллари бу борада мукаммал танлов. Пойтахт Мале кўплаб ёдгорликлари билан мақтана олмаса ҳам, у ерда кўриш учун арзигулик жойлар бор: қадимий Будда ибодатхоналари қад ростлаган ҳайкаллар кўргазмасига эга Миллий музей, Мулиаге саройи, қадимий Жума масжиди ва Мальдив ороллари тарихидан сўзловчи турли-туман обидалар. Ҳашаматли меҳмонхона комплекслари ва очиқ ҳаводаги шинам SPA-марказлар табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлишга ёрдам беради. Мальдив ороллари – дайвинг учун энг оммабоп масканлардан бири. Бу ерда кўплаб ихтисослашган дайвинг-мактаблар жойлашган. Мутахассислар ҳар бир хоҳловчини денгиз туби гўзалликлари билан таништиришга шай.

Мальдив оролларида дам олиш – жонга тегувчи цивилизациядан бир оз муддатга бўлса ҳам бекиниш, боиси барча меҳмонхоналар оролларда жойлашган.

Мальдив оролларига сафар – бу осойишта оилавий дам олишнинг эртакнамо ҳис-туйғулар билан қоришмасини ҳосил қилувчи фаввора! Бу сиз ҳеч қачон унутмайдиган саёҳат!

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top