Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ЛИТВА

Литва – осойишта оилавий ҳордиқ чиқариш, денгизда чўмилиш, тоза ҳаводан нафас олиш ва ўз соғлиғини тиклашни ният қилганлар учун ажойиб жой. Литва табиати ўзига хос бўлиб, литваликлар томонидан асраб-авайланади. Бу ердаги кўплаб пляжларга «ҳаворанг байроқча» берилган. Маҳаллий лой-балчиқ ва минерал сувлар билан даволовчи марказлари бутун дунёга машҳур.  Литва иқлими ва минерал сувларининг фойдаси ҳатто бизгача етиб келган қадимий қўлёзмаларда ҳам акс этган. Буларнинг барчасига манзарали ландшафт, қалин қарағайзорлар, ўрмонлар, кўплаб кўлларни қўшсангиз нисбатан арзон нархдаги унутилмас ҳордиқ онларини ўзингизга тақдим этган бўласиз. Улуғвор Вильнюс, қадимий Каунас ва романтик Тракайнинг гўзаллиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, Паланга ва Неринга қўриқхонасидаги дам олиш эса унутилмас таассурот қолдиради.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top