Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ҚОЗОҒИСТОН

Қозоғистон Республикаси сайёҳликнинг деярли барча мавжуд турларини тақдим этади – тадқиқот, кўнгилочар, этник-маданий, табиатга оид, соғломлаштириш, болалар сайёҳлиги, спорт, овчилик, от сайёҳлиги ва ҳ.к. Сайёҳлар учун бутун Қозоғистон ҳудуди бўйлаб турли саёҳат йўналиши таклиф этилади. Қозоғистонда бир вақтнинг ўзида 32 876 кишини ўз бағрига сиғдира олувчи 372 та меҳмонхона фаолият кўрсатади. Олма-Отанинг ўзида 4950 ўринга эга 25 та меҳмонхона мавжуд. Хорижий сайёҳлар тўлиқ ҳажмдаги сервис хизматини кўрсатувчи «Алатау», «Қозоғистон», «Дўстлик», «Иссиқ», «Остона», «Анқара», «Hyatt Regency Almaty», «Интурист» ва бошқа меҳмонхоналардан бирини танлашлари мумкин. Қозоғистон Республикаси табиий-географик шароитларининг ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Жанубий Қозоғистон

Жанубий Қозоғистон (Олма-Ота, Жамбул, Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда вилоятлари) – ўрта асрлар меъморий ёдгорликларига эга қадимий тарих ва маданият минтақаси (Тароз шаҳридаги Ойша-Биби, Қорахон, Бобочи-Хотун мақбаралари, Туркистон шаҳридаги Хўжа Аҳмад Яссавий комплекси), Олма-Ота вилоятидаги ноёб скиф қабрлари. Бу ҳудудда Бойқўнғир космодроми ҳам жойлашган. Бундан ташқари, ҳудуд дам олиш, даволаниш, овчилик, альпинизм билан шуғулланиш, тоғ-чанғи ва коньки спорти билан шуғулланиш учун ажойиб иқлим имкониятларига эга.

Ғарбий Қозоғистон

Ғарбий Қозоғистон (Актюбе, Атирау, Мангистау вилоятлари) – Каспий денгизи ҳавзаси, Волга, Уралда Европа ва Осиё қитъаларининг туташиш манзилида жойлашган. Бу ерда дунёнинг иккинчи энг чуқур нуқтаси – денгиз сатҳидан 132 м чуқурликка эга Қорагиёҳ чўкмаси ва бўр қоялари жойлашган. Бой овчилик ўрмонзорлари, балиқ овлаш истагида бўлганлар учун зарур шарт-шароитлар, сув спорти турлари мавжуд. Қадимий Манғишлоқ ва Устюрт қўриқхоналари, қозоқ халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ диққатга сазовор жойлар катта илмий қизиқиш уйғотади.

Шимолий Қозоғистон

Шимолий Қозоғистон (Қўстоной, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятлари) – минтақанинг ландшафти ва иқлим шароитлари ранг-баранг дам олиш турлари – автомобилда, велосипедда, сув транспортида ҳордиқ чиқариш учун қулай шароит яратади. Кокшетау, Баян-аул, Муялди курортлари дам олишни даволаниш билан ўтказишни таклиф қилса, Кургалжино ва Наурзум қўриқхоналари илмий сайёҳликка қизиқувчилар учун ажойиб имкониятларни тақдим этади.

Марказий Қозоғистон

Марказий Қозоғистонда (Қарағанда вилояти) дунёдаги энг йирик кўллардан бири Балхаш жойлашган. Ўлкада археологик ва этнографик манзиллар сақланиб қолган кўпгина диққатга сазовор жойлар мавжуд.

Шарқий Қозоғистон

Шарқий Қозоғистон – бу Олтой ва тоғ олди ўрмонли районлар, Иртиш дарёси ва Зайсан, Маркакўл, Олакўл ва Саускан кўллари. Ҳудуднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ниҳоятда бой ва ранг-баранг. Семипалатинск региони – буюк қозоқ маърифатпарвар шоири Абай Қўнонбоев ва атоқли ёзувчи Мухтор Авезовларнинг юрти.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top