Исроил – Жануби-Ғарбий Осиёда жойлашган мафтункор давлат. Кўпмиллатли меҳмондўст халқ сайёҳлик нуқтаи назаридан бой манбаларга эга. Исроил давлати турли қараш ва қизиқишга эга меҳмонларни ўз ерига таклиф этади, шу боисдан бу ерда сайёҳликнинг турли кўринишлари – соғломлаштириш, тарихий, пляж, диний ва бошқалар яхши ривожланган. Гўзал пляжлар ўзининг қайноқ қумлари ва Ўлик денгизнинг шифобахш сувлари билан сайёҳларни жалб этади. Исроилдаги ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар сизни асло бефарқ қолдирмайди. Қадимий Исроилнинг бой тарихи ушбу ўлка шаҳарлари архитектурасида ҳали ҳануз акс этган. Энг кўп ташриф буюрилувчи ва машҳур жой – Ал-Ақсо масжиди Қуддусдаги тоғда жойлашган. У Исломнинг учинчи муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 5000 киши ибодат қилиши мумкин.
Исроилда дам олиш – ёшидан қатъи назар барча-барчага тўғри келувчи унутилмас эртак.
Исроилга сафар – бу янгиликларни кашф этиш ва дунёнинг энг асосий қадамжоларини бевосита бориб кўриш имконияти.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz