Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ҲИНДИСТОН

Ҳиндистон деганда кўпчиликнинг ёдига зираворларнинг муаттар ҳиди ва Будда келади, лекин бу замондошларимиз учун сақланиб қолган ноёб ҳинд меросининг кичик бир қисми. Ушбу шарқий мамлакат экзотик ўсимлик дунёси, муқаддас ибодатхоналар билан безатилган, ўзига хос урф-одатлар ва афсоналарга эга. Ҳар бир сайёҳ учун Ҳиндистон ўзгача бир дунё. Баъзилар йога билан шуғулланиш учун, бошқалар эса Гоа курорти пляжларида дам олиш, ҳинд тиббиёти билан танишиш ва спа-муолажалардан ором олиш учун ушбу мамлакатга келишади. Ҳиндистон тарихий ва маданий обидалари билан кишини лол қолдиради. Лотос ибодатхонаси, Ҳиндистон Дарвозалари, дунё мўъжизаларидан бири Тож-Маҳал, Ҳумоюннинг оқ мармардан ишланган мақбараси ва бошқа кўплаб ажойиб бунёдкорлик намуналари сайёҳларни ўзига тортиши аниқ.

Ҳиндистон бўйлаб саёҳат йил сайин авж олиб бормоқда, чунки ҳар бир инсон осойишталик, ором, ҳузур-халоват оғушига тушишни ва сирли цивилизацияни кўздан кечиришни орзу қилади. Ҳинд маданиятидан энг яхшиси октябрдан март ойларига қадар баҳраманд бўлган маъқул, Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилиш учун энг яхши давр эса ноябрь ва декабрь ойлари ҳисобланади.

Ҳиндистонда дам олиш кўп қирралидир, лекин қайси йўналишни танламанг, бу сизга олам-олам қувонч олиб келади.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top