Греция – юқори даражада ривожланган сайёҳлик инфратузилмасига эга ҳақиқий жаннатмакон ўлка, юмшоқ иқлим, фусункор табиат, мусаффо денгиз, яшил тоғлар ва ажойиб пляжлар мамлакати. Ҳозирги пайтда Греция – бу энг машҳур ва хавфсиз сайёҳлик йўналиши: сўнгги 20 йил давомида бу ерда сайёҳлик инфратузилмасининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. Бундан ташқари, замонавий технологиялар ва хизмат кўрсатиш соҳасининг яхшиланиши туфайли Грециядаги қишлоқларнинг ҳаёти шаҳар ҳаётидан деярли ҳеч нимаси билан фарқланмайди. Бу ердаги аҳоли ниҳоятда меҳмондўст ва дилкаш.
Мўътадил Ўртаер денгизи иқлими мукаммал дам олиш учун барча шароитларни муҳайё этади. Бу ернинг қиши юқори даражадаги намлик билан фарқланади, ёзи эса аксинча, қуруқ ва иссиқ. Июлда ўртача ҳарорат +32°С. Баҳор ва кузда об-ҳаво доимо ўзгариб туради. Бу вақтни пляжда дам олгандан кўра яхшиси ноёб обидалар билан танишишга сарфлаган маъқул. Греция соҳилларида ва оролларида ёзги жазирама денгиз шамоли ҳисобига енгил кечади. Йирик шаҳарларда шамолсиз вақтда ҳавонинг иссиқлиги кўпроқ сезилади. Пляжда дам олиш учун қулай фурсат – сентябрь ва октябрь. Сув июнь бошларига келиб илий бошлайди ва ёздан сўнг бироз муддат, октябрь ва ноябргача шу ҳолатда қолади. Энг майин об-ҳаво Критда ва Эгей денгизи оролларида кузатилади. Бу ерда январнинг ўртача ҳарорати +10°С атрофида бўлади.
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz