Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ЭСТОНИЯ

Эстония Шарқий Европанинг энг шимолида, Болтиқ денгизи қирғоқларида жойлашган. Ўлка табиати ўзига хос ва мафтункор, мамлакат ғарбида қарағайзорлар қумли пляжларга туташиб кетган бўлиб, жануби-шарқда ўрмонзор тепаликлар ва кўллардан иборат манзара кўринади. Эстонияда нафақат пляжда дам олиш, балки шифобахш балчиқлар ёрдамида ўтказилувчи соғломлаштириш муолажаларини таклиф этувчи жаҳонга машҳур бир нечта курортларда соғлиқни тиклаш мумкин. Исталган сайёҳни немис рицарлари давридан буён сақланиб келаётган кўплаб тарихий ёдгорликлар ҳайратга солиши аниқ. Кўплаб қаср ва қўрғонлар ушбу ҳудуд тарихига бевосита дахлдорлик ҳиссини ҳис қилишга ёрдам беради. Епископ қалъаси – ўзининг ўрта асрлардаги қиёфасини сақлаб қолган Болтиқ давлатларидаги ягона қалъа. Лахемаас боғи, Таллин ратушаси, барокко услубида қурилган Кадриорг сарой-боғ ансамбли, музейлар ва кўплаб бошқа диққатга сазовор жойларни фақатгина Эстонияда томоша қилишингиз мумкин.

Эстонияда сайёҳлик мавсуми йил бўйи давом этади, бу вақт ичида давлатга 2,7 млн.га яқин инсон ташриф буюради.

Эстонияга сафар – бу унутилмас таассуротлар ва ёрқин хотиралар, маданий юксалиш ва ажойиб табиат.

Эстонияда дам олиш – бу мўъжизавий тарих оламига назар солиш учун ажойиб имконият.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top