Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

БОЛГАРИЯ

Европанинг кичик давлатларидан бири бўлмиш Болгария асрлар давомида ўзининг меҳмондўстлиги ва Қора денгиз қирғоқларидаги тилларанг қумлари билан машҳур. Европанинг бошқа сайёҳлик давлатлари билан солиштирганда дам олиш нархи сезиларли даражада арзон, аммо хизмат кўрсатиш сифати, обидалар ва диққатга сазовор масканларнинг сони бўйича бошқалардан асло қолишмайди. Болгария сизни атиргулларнинг бетакрор ифори билан кутиб олади, боиси бу давлат пушти ранг ёғнинг ягона йирик экспортчиси ҳисобланади. Давлатнинг кўплаб диққатга сазовор жойлари пойтахт Софияда жойлашган. София қадимийлиги бўйича Европадаги иккинчи шаҳардир. Бу ерда Сердика сарой ва миноралари, муқаддас София черкови, Александр Невский черкови, турли музейлар ва кўп асрлик кўчаларни кўриш мумкин. Қора денгизнинг машҳур «Солнечный берег», «Золотые пески», «Албена» ва бошқа дам олиш ҳудудларида сиз чинакам юқори сифатли хизмат кўрсатиш, ажойиб денгиз кўриниши, қайноқ қум ва енгил денгиз шамолидан баҳра олишингиз мумкин. Пляжда ҳордиқ чиқариш ва пойтахтдаги сайрдан ташқари, тажрибали сайёҳлар Болгариянинг бошқа шаҳарларини ҳам бориб кўришингизни маслаҳат беришади: Варна, Бургас, Пловдив, Шумен – булар Болгария гўзалликлари рўйхатининг атиги бир қисми.

Болгарияда дам олиш – бу қайноқ минерал манбалар, соғломлаштириш спа-курортлари ва «энг мовий» Қора денгиз қирғоқлари. Бу давлатга саёҳат қилиш учун энг қулай муддат: майдан августгача.

Болгарияга саёҳат – бу ёрқин Европа саргузашти, мароқли оилавий дам олиш ва икки кишилик романтик саёҳат.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top