Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

АРГЕНТИНА

Футбол, эҳтиросли танго ва ғайриоддий мате ичимлиги деганда қайси давлат кўз олдингизга келади? Албатта, Аргентина. Бу ерга ҳар йили доимий байрам оғушига тушишни, такрорланмас табиат манзараларини томоша қилишни, нордон таомлар – «Асадо» қовурилган гўшти, «Чоризо» колбасалари, «Милонеса» гўштини татиб кўришни, шунингдек, қизиқарли жойларни кўриш илинжида бўлган инсонлар ташриф буюришади. Бу ерда, дарҳақиқат, томоша қилиш учун арзигулик жойлар бисёр. Айниқса, табиат манзаралари диққатга сазовор: Перито-Морено музлиги, кўллар ўлкаси Берилоче, Патагония ерлари, Антарктиданинг оппоқ кенгликлари, Игуасу шаршараси, қизил каньонлар ва ранг-баранг Сальта чўли. Ва албатта Буэнос-Айрес, Росарио ва Кордоба сингари йирик шаҳарлар. Агар сайёрамизнинг асосий қисмида декабрь, январь ва февраль ойлари совуқ келса, Аргентинада бу энг илиқ мавсум ҳисобланади: бу вақтда қуёшда тобланиш ва океан тўлқинларидан баҳра олиш мумкин. Май, июнь ва июлда эса қалин кийиниш ва ўзингиз билан чанғиларингизни олишингизни маслаҳат берамиз: кўплаб тоғ-чанғи трассалари ва Анд тоғларининг қорли чўққилари чанғи мавсуми вақтида вақтингизни чоғ ўтказиш учун ажойиб шароит яратади.

Бу ерга ҳам бир ўзингиз, ҳам оилангиз билан сафар қилишингиз мумкин: ҳар бир инсон ўзи учун қизиқарли машғулотни топиши шубҳасиз. Асосийси – тўғри вақтни танлаш ва йўналишни олдиндан режалаштириш, боиси уйингизга умуман қайтишни хоҳламай қолишингиз ҳам мумкин!

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

МАВЗУ БЎЙИЧА БЛОГЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top