Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 12,415,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,494,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 6,685,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 6,675,450 дан
БАТАФСИЛ

Грузия марваридлари
Не актуально

Турнинг амал қилиш муддати 10.04.2020 — 14.04.2020
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Тбилиси — Мцхета — Сигнахи
Турнинг давомийлиги 5 кун / 4 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 8,547,250 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

Дўстлар, сизни ниҳоятда чиройли, ёрқин ва бетакрор давлат – Грузия бўйлаб саёҳатга таклиф қиламиз! Бу ерда ҳар ким ўзи учун бирон нарса топади, биз эса Грузиядаги уч марварид – Тбилиси, Мцхета ва Сигнахи шаҳарларини ўз ичига олган саёҳатни совға этишга қарор қилдик.

Тбилиси – Кура дарёси қирғоғида жойлашган шаҳар бўлиб, ниҳоятда чиройли манзара ва табиати билан кишини лол қолдиради. Шаҳар кўчаларида тарих яшайди, боиси шаҳарга 5-асрда асос солинган. Замонавий қурилмалар эса ўзининг миқёси билан эътиборга лойиқ. Грузиянинг биринчи пойтахти – Мцхета вақт бир зумга тўхтовчи яна бир марварид. Грузиянинг Веронаси деб аталувчи Сигнахи – севги ва романтика шаҳри бўлиб, у Кахетияда жойлашган.

 

1-кун

Тбилисига келиш. Фирма вакиллари билан учрашиш. Марказдаги 3-4* ли меҳмонхоналарга жойлашиш. Меҳмонхонага трансфер.

2-кун

Меҳмонхонада нонушта. Тбилиси бўйлаб экскурсия. Грузия пойтахти ноёб. У бир нечта тепаликда жойлашган. Тбилисида манзарали қояларга эга чиройли Кура дарёси бўлиб, у бутун шаҳар бўйлаб оқиб ўтади.

«Эски шаҳар» – Тбилисининг тарихий маркази, Мтацминда (Муқаддас тоғ) тоғ этагида жойлашган. Эски шаҳарнинг деярли барча бинолари – тарихий ёки маданий ёдгорликлари, бу ерда кун бўйи ҳаёт қайнаб туради, сайёҳлар сайр қилишади, Соатли минора ёнида севишганлар учрашади. Ушбу қизиқарли минора яқинда пайдо бўлган бўлиб, Қўғирчоқлар театри режиссёри Резо Габриадзе томонидан қурилган. Бу ерда рассом ва ҳунармандлар ўз ижодларини намойиш қилишади ва сувенирлар таклиф этишади.

Тбилиси – Эски шаҳар қисмида православ черкови, католик собори, синагога ва масжид тинч-тотувликда жойлашган шаҳарнинг ноёб қисми.

Экскурсия давомида шаҳарнинг ўзига хос тарихий обидаларига ташриф кўзда тутилган.

Кечки овқат фольклор дастурни ўз ичига олувчи грузин миллий ошхонасида бўлиб ўтади.

3-кун

Нонушта. Грузиянинг қадимий пойтахти Мцхетага бориш. Мцхета – ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган музей-шаҳар. Кўплаб грузин подшоҳлари кўмилган жойга бориш йил бўйи ўсиб, гуллаб ва мева берувчи маймунжон тупи мавжуд бўлган Самтавро монастирига саёҳат. Унинг ёнида 4-асрда Грузияга христианликни биринчи бўлиб олиб кирган муқаддас Нино яшаган. Унинг ичида подшоҳ Мериан ва қиролича Нани, авлиё Абибос Некреский. Муқаддас Шио Мгвимский қабрлари жойлашган. Джвар  қадимий черков-монастири бўйлаб сайр. Мцхета шаҳрида кечки овқат. Тбилисига қайтиш.

Тбилисида бўш вақт. Меҳмонлар учун машҳур Тбилиси олтингугурт ҳаммомларини буюртма қилиш мумкин (қўшимча ҳақ эвазига).

4-кун

Нонушта. «Абадий севги шаҳри» Сигнахи бўйлаб экскурсия. Алазан водийси узра ястаниб ётган, тоғ тизмаси чўққисида жойлашган қадимий Сигнахи шаҳри бўйлаб сайр. Айни вақтда у ўзининг илк қиёфаси бўйича қайта тикланган. Бодбе қишлоғидаги Авлиё Георгий ва муқаддас Нино қабрига ташриф буюриш. Вино ертўлаларидан бирида винони татиб кўриш билан кечки овқат. Тбилисига қайтиш.

5-кун

Бўш кун. Сайёҳлар мустақил равишда Тбилиси бўйлаб сайр қилишлари мумкин. Тбилиси шаҳри аэропортига трансфер.

 Таклиф 14 февралгача амал қилади.

Тур шартлари

  • турнинг амал қилиш муддати – 20.03.2020 – 24.03.2020
  • сайёҳлар сони – камида 4 киши
  • нархлар бир киши учун икки кишини жойлаштириш шарти билан кўрсатилган
  • ҳисоб-китобда 4 юлдузли меҳмонхоналарда яшаш ва сервис хизмат кўрсатилган
  • ҳамкорлар томонидан билдирилувчи барча таклифлар алоҳида аниқлаштирилади

Нархга қуйидагилар киритилган:

  • «Тошкент – Тбилиси – Тошкент» авиапарвози (Uzbekistan Airways)
  • Тбилиси меҳмонхоналарида яшаш (4 кеча)
  • Нонушталар, 1 та тушлик, 2 та кечки овқат
  • Вино ва чачиларни татиб кўриш
  • Трансферлар
  • Дастур бўйича рус тилида сўзлашувчи гид хизматлари

Кириш чипталари

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top