Ташриф буюрилувчи шаҳарлар | Стамбул |
Турнинг давомийлиги | 4 кун / 3 тун |
Сайёҳлар сони камида | 2 одам |
Саёҳат нархи UZS 8,361,600 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)
Ҳар баҳорда Истанбул эртакнамо кўринишга бурканади! Бунга сабаб ажойиб лолалар фестивалидир. Одатга кўра у апрелда ўтказилади, бироқ шаҳар ёрқин рангларга мартдаёқ кириб улгуради ва июнда гуллаб-яшнайди. Бу пайтда лолаларни ҳамма ёқда – боғларда, паркларда, марказий кўчаларда, хиёбонларда, уйларда кўриш мумкин. Айя-София рўпарасида эса гуллардан энг йирик «гилам» тўшалади! Шаҳарда гуллар кўргазмаси ўтказилади, гуллардан ҳайкаллар ўрнатилади. Султон Аҳмад майдонида қувноқ концерт ва ярмаркалар уюштирилади. Tatil.uz баҳорни ёрқин, қувноқ, қизиқарли ва унутилмас ҳолда ўтказишни таклиф қилади!
Тур дастури:
1-кун. Пайшанба Учиб бориш. Аэропортда кутиб олиш. Меҳмонхонага жойлаштириш.
2-кун. Жума 9:00 дан экскурсия: Эминеню, Қоракей, Дўлмабахче саройи (ташқарисидан), Бешиктош. Сўнг Истанбулнинг энг йирик боғ-қўриқхоналаридан бири Эмирган паркига сафар. У ерда Лолалар фестивали вақтида 192 турдан ортиқ лолаларни кўришингиз мумкин. Парк бўйлаб сайр, фотосессия. Босфорга ажойиб манзара ҳосил қилувчи Ўртакёй майдонида тўхташ билан паркдан чиқиш (хоҳишга кўра бу ерда туркча кўча таомини татиб кўриш мумкин). Балиқ ресторанида тушлик. Тўпқопи районига жўнаш, Константинополнинг қадимий деворлари. Ширинликлар ва сувенирлар фабрикасида тўхташ, шопинг. Меҳмонхонага қайтиш.
3-кун. Шанба 9:00 дан «Икки қитъа» экскурсияси: Отчопар майдони, Миср обелиски, Нафис устун (Константин устуни), Илон шаклидаги устун, Иброҳим пошшо саройи (ташқарисидан), Немис фаввораси. Султон Аҳмад (Мовий ранг масжид) масжиди, Тўпқопи саройи, Ҳуррам Султон ҳаммоми (ташқарисидан)га ташриф буюриш, тушлик, Муқаддас София ибодатхонаси (Айя-София). Босфор бўйлаб сайр, Истанбулнинг Осиё қисмига ўтиш. Кузатиш майдончаси. Меҳмонхонага қайтиш.
4-кун. Якшанба Бўш вақт. Аэропортга трансфер.
Турларнинг ўтказилиш муддати:
11.04.2019 – 14.04.2019
18.04.2019 – 21.04.2019
25.04.2019 – 28.04.2019
Нархга қуйидагилар киритилган:
Нархга қуйидагилар киритилмаган:
Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz