Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
Не актуально

Турнинг амал қилиш муддати 27.03.2020 — 07.04.2020
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Боржоми — Саирме — Тбилиси
Турнинг давомийлиги 12 кун / 11 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 11,367,200 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

Грузия – ноёб мамлакат! Грузия – бу Кавказнинг ўзига хос маданияти ва бетакрор таомлари, қизиқарли диққатга сазовор жойлар ва хушманзара табиат, мақбул нархлар ва европа савиясидаги сифатли хизмат дегани! Яна Грузия – бу шифобахш Боржоми сувидир!

Саирме курорти Грузияда жойлашган ва у ўзбекистонликлар учун янги, бироқ истиқболли йўналиш саналади. У Тбилиси ва Батуми ўртасида жойлашган. Мўътадил иқлими ва тоғ ёнбағрида жойлашганлиги, қарағайзорли ўрмонларга эгалиги боис бу ерда йил бўйи дам олиш мумкин. Ёзда ҳарорат кўрсаткичи +25-28 градусгача кўтарилади, қиш эса илиқ ва меъёрида. 

Саирме ўзининг шифобахш манбалари билан машҳур, бу ерда 4 та минерал ва 1 та термал булоқ бор. Яна Саирме табиати ўзига хос, курортда юқори сервис хизматига эга меҳмонхоналар бор бўлиб, унда юқори малакали мутахассислар ишлашади. Шунингдек, SPA-марказ ҳам фаолият юритади.

Tatil.uz ўзингиз учун жаҳон даражасидаги курортларини кашф қилишни таклиф қилади! Даволанишни Тбилиси бўйлаб экскурсия билан бирлаштиринг!

 

 

Тур Тбилисидаги  4* меҳмонхонасида 2  кечани + Боржоми ёки Саирме меҳмонхонасида 9  кечани (даволаниш ва дам олиш) ўз ичига олади!

 

 

Borjomi Palace — $1 093

Borjomi Likani 5* — $1 393

 

Sairme — $ 1193

 

Тўлов Ўзб Респ Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича амалга оширилади.

 

Боржоми минерал суви билан даволаниш учун кўрсатмалар:

Гинекологик касалликлар: параметрит, метрит, яллиғланиш жараёнидаги ажралмаларнинг сўрилиш даврлари.

Овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари касалликлари: сурункали босқичдаги диспепсия ва гастрология, қабзият, буйрак яллиғланиши, ошқозон ва ичак шиллиқ пардасининг яллиғланиши, ичакдаги газлар тўпланиши, циррознинг бошланғич босқичи, буйракдаги хуружсимон оғриқлар.

Нафас олиш йўллари касалликлари: бронхит, сўрилиш давридаги қуруқ ва нам плевритлар, ларингит, узоқ давом этувчи пневмония.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари касалликлари: цистит, сийдик йўлларининг сурункали яллиғланиши, туз ва тошлар мавжуд бўлгандаги пиелит.

Асаб тизими касалликлари: асаб бузилиши, нервостения, тутқаноқ, жазава, невралгия.

Моддалар алмашинуви бузилиши: семизлик, анорексия, подагра, артрит ва қандли диабет.

 

Саирме курортида даволаниш учун кўрсатмалар:

- Урологик касалликлар;

- Ўт пуфаги, жигар касалликлари;

- Ошқозон-ичак тракти касалликлари (ремиссия босқичидаги сурункали гастрит ва колитлар, овқат ҳазм қилиш тизими ва сурункали холециститни, ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигини даволашда ижобий динамика кузатилмоқда);

- Моддалар алмашинуви ва эндокрин тизими, жумладан компенсация ва субкомпенсация босқичидаги I ва II типдаги қандли диабет касаллиги, ортиқча вазн;

- Бош мия ва бўйин соҳаси деворчаларида склеротик аломатлар ҳосил бўлиш хавфини профилактика қилиш;

- Марказий асаб тизими касаллиги;

- Тери касалликлари (аллергик дерматит);

- Нафас олиш йўллари касалликлари.

 

Таклиф 2020 йил 29 январгача амал қилади!

 

 

 

Тур шартлари

  • Турнинг амал қилиш муддати: 27.03.2020 — 07.04.2020 
  • Сайёҳлар сони – камида 2 киши
  • Нархлар бир киши учун икки ўринлик жойлаштириш шарти билан кўрсатилган
  • Ҳамкорлар томонидан билдирилувчи барча таклифлар алоҳида аниқлаштирилади
  • Таклиф кўрсатилган муддатга амал қилади

 

 Нархга қуйидагилар еиритилган:

  • «Тошкент — Тбилиси — Тошкент» Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг мунтазам қатнови
  •  Тбилиси меҳмонхонасида 3 тун ( 4* меҳмонхона)
  • Боржоми / Саирме меҳмонхонасида 11 тун+ меҳмонхона дастури бўйича даволаниш
  • трансферлар: «аэропорт Тбилиси — даволаниш курорти»; «даволаниш курорти— Тбилиси меҳмонхонаси»; «Тбилиси  меҳмонхонаси— Тбилиси аэропорти»
  • Фирма хизматлари ва тиббий суғурта 

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top