Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

Дубай, Хайнань ва Пхукетга – Олма-Отадан чартер рейс орқали
Не актуально

Турнинг амал қилиш муддати 01.11.2017 — 30.11.2017
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Дубай, Хайнань, Пхукет
Турнинг давомийлиги 8 кун / 7 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 3,754,400 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

Кун сайин биз совуқ об-ҳавонинг юртимизга кириб келаётганини ҳис қиляпмиз, шундай бўлса-да баъзан қисқа фурсатга бўлса ҳам ёрқин қуёшли ёз фаслига қайтгимиз келади! Бизда, яъни Tatil.uz да ушбу мавсумни ўзгартиришга ёрдам берувчи сеҳрли чироқ йўқ, бироқ Сизга ажойиб янгилигимиз бор! Фақатгина бу йили Tatil.uz ноябрда Олма-Ота орқали чартер рейс билан сайёҳларнинг энг севимли ва қуёшли масканлари – Дубай, Хайнань ва Пхукет оролларига сафар қилишни таклиф этади!

БУТУН НОЯБРГА қуйидаги пакет турлари таклиф қилинади

ДУБАЙ (БАА), 8 КУН/7 ТУН

Дубай – Бирлашган Араб Амирликларининг юксак даражада ривожланган мегаполиси бўлиб, ҳам фаол дам олишни ёқтирувчилар, ҳам сокин саёҳатни хуш кўрувчилар бу ерда ўзлари истаган тарзда ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Ва албатта, шоппинг ихлосмандлари ҳам бу ердан асло қуруқ қўл билан қайтишмайди!

Дубайда Сизга қуйидаги меҳмонхоналарни таклиф қиламиз (нархлар  икки ўринлик жойлаштиришни инобатга олган ҳолда бир киши учун кўрсатилган):

Mark Inn Hotel 2* –  361 дан бошлаб

Ibis Hotel Al Barsha 3* / Al Barsha — $ 422 дан бошлаб

Cassels Al Barsha 4*/ Al Barsha — 473 дан бошлаб

Coral Dubai 5*/ Al Barsha — $ 615 дан бошлаб

ХАЙНАНЬ ОРОЛИ, 8 КУН/7 ТУН

Экзотик табиат, мевалар, ўзига хос урф-одат ва анъаналарга эга жаннатмакон ўлка, шунингдек, пляжда ҳордиқ чиқариш учун мукаммал жой – буларнинг бари Хитойдаги Хайнань ороли ва унинг Санья номли курорт шаҳри! Қўшимчасига бу ерда шифобахш термал булоқлар ва ноёб Хитой табобати орқали ўз соғлиғингизни тиклаб олиш учун ажойиб имконият мавжуд!

Хайнанда Сизга қуйидаги меҳмонхоналарни таклиф қиламиз (нархлар  икки ўринлик жойлаштиришни инобатга олган ҳолда бир киши учун кўрсатилган):

Linda Hotel 4* (Дадунхай) — 583 дан бошлаб

Windham Sanya Bay 5* (Санья бей) — 736 дан бошлаб

Crown Plaza Hotel Sanya Bay 5* (Санья бей) — 740 дан бошлаб

ПХУКЕТ ОРОЛИ, 13 КУН/12 ТУН

Пхукет – оппоқ қумлари ва пальмалари туфайли жаннатмакон маскан деб аталувчи Таиланднинг машҳур ороли. Бу ер Сизни экзотик мевалар ва турли-туман кўнгилочар томошалар билан хурсанд қилади ва унутилмас онларни тақдим этади! 

Пхукет оролида Сизга қуйидаги меҳмонхоналарни таклиф қиламиз (нархлар икки ўринлик жойлаштиришни инобатга олган ҳолда бир киши учун кўрсатилган):

Be My Guest Phuket 2*/ Kata Beach — 746 дан бошлаб

88 Hotel 3*/ Patong — 776 дан бошлаб

Andakira Hotel 4*/ Patong — 907 дан бошлаб

Dream Phuket Hotel 5*/ Bangtao — 1125 дан бошлаб

Тур шартлари

  • Турнинг амал қилиш муддати  01.11.2017 дан 30.11.2017 гача
  • Сайёҳлар сони энг камида 2 киши
  • Нархлар бир киши учун икки ўринлик жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган
  • Саёҳат тўлов куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича тўланади

 

Пакет турига қуйидагилар киритилган:

  • Олма-Отадан белгиланган давлатга ва қарама-қарши йўналишда тўғридан-тўғри авиапарвоз
  • дастурга мувофиқ меҳмонхонада истиқомат қилиш ва овқатланиш
  • трансферлар
  • тиббий суғурта ва фирма хизматлари

 

 Пакет турига қуйидагилар киритилмаган:

  • Олма-Отагача бориш (авиа- ва темир йўл алоқаси мавжуд) 
  • виза харажатлари (агар зарур бўлса)
  • Олма-Отадаги меҳмонхонада истиқомат қилиш (агар зарур бўлса)

Олма-Отага бориш шартлари

Олма-Отагача тахминий чипта нархлари (поезд):

1. Ўтирадиган ўриндиқлар – 356000 сўмдан бошлаб

2. Купе – 605000 сўмдан бошлаб

3. Люкс – 732000 сўмдан бошлаб

Тафсилотлар: 

001 Тошкент – Олма-Ота

КТЖ – «Йўловчи ташишлар»

15:10 – 09:08 (+1 кун)

Йўлдаги вақт: 16 соат 58 дақиқа

Жўнаш кунлари: сешанба, якшанба

 

001 Тошкент – Олма-Ота

КТЖ – «Йўловчи ташишлар»

20:08 – 11:54 (+1 кун)

Йўлдаги вақт: 16 соат 46 дақиқа

Жўнаш кунлари: душанба, шанба

Тошкент ва Олма-Ота ўртасидаги авиаалоқа ҲАР КУНИ амалга оширилади (душанбадан ташқари)

Авиачипталарнинг тахминий нархи:

06 КЕ12М – 1981487 сўм

07 ТЕ12М – 1886329 сўм

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top