Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

Афьонда даволаниш

Турнинг амал қилиш муддати 18.09.2017 - 20.02.2018
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Афьон
Турнинг давомийлиги 8 кун / 7 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 3,900,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

Афьонни бекорга Туркиянинг термал курортлари маркази деб аташмайди. Ҳар йили туркиялик 800 000 дан ортиқ сайёҳ айнан шу ерда дам олиб даволанади. Афьоннинг қайноқ булоқлари асосан ревматизм, бўғимлардаги оғриқ, полиомиелит, юрак-қон томир тизими ва юқори нафас олиш йўллари касалликлари, семириш, невралгия, бепуштлик, диабет, артериосклероз, асаб ва сийдик йўлларининг турли касалликлари, буйрак тошлари касалликлари, псориаз, белдаги оғриқлар, артралгия ва бошқа кўплаб касалликларни даволаш учун мўлжалланган.

Афьон энг катта бойлигимиз – ота-оналаримизни олиб бориш учун ажойиб жой.

АФЬОН ТЕРМАЛ БУЛОҚЛАРИДА ДАВОЛАНИШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР:

  • Ревматизм
  • Невралгия (периферик нервларнинг яллиғланиши)
  • Неврит (нерв толаларининг яллиғланиши)
  • Полиневрит (бирдан ортиқ нервнинг яллиғланиши)
  • Тендинит (пай тўқималари яллиғланиши)
  • Периартрит (бўғим атрофи тўқималарининг яллиғланиши)
  • Артроз
  • Ревматоидли артрит (юқори ҳароратли ревматик касалликлар)
  • Целлюлит (юмшоқ тўқималар ревматизми)
  • Қуймуч нервининг қисилиши
  • Спондилит (умуртқада туз йиғилиши)
  • Миальгия (мушаклардаги оғриқлар)
  • Аёллар касалликлари (сурункали босқичдаги)
  • Полиомиелит асоратлари (болалар полиомиелити асоратлари)
  • Гемиплегия (тананинг бир тарафи мушакларининг параличи)
  • Параплегия
  • Синиш ёки чиқишлардан, жароҳатга сабаб бўлган автоҳалокат ёки тиббий операциялардан кейинги асоратлар)
  • Руҳий ёки мия чарчаши
  • Ичак касалликлари, буйрак ёки қовуқ касалликлари, сурункали цистит
  • Буйракдаги сурункали тошлар, функционал етишмовчилик, нафас йўллари касалликлари
  • Бронхиал астма, сурункали бронхит, юқори нафас олиш йўлларининг аллергик касалликлари, пневмокониоз (ўпка чангланиши).

Сизга қуйидаги меҳмонхоналар таклиф этилади:

NG GURAL AFYON WELLNESS & SPA 5* – 375 АҚШ доллари

Бронлаштириш 20.02.2018 гача амал қилади

Шунингдек, хоҳловчилар учун қўшимчасига Истанбулда яшаш ва Истанбул бўйлаб тур ҳам уюштирилиши мумкин!

Тур шартлари

  • Турнинг амал қилиш муддати 18.09.2017 дан –20.02.2018 гача
  • Сайёҳлар сони энг камида 2 киши
  • Нархлар бир киши учун икки ўринга жойлаштиришга кўрсатилган
  • Нархлар Янги йил таътиллари муддатида амал қилмайди
  • Ҳисоб-китобда 5* ли меҳмонхонада яшаш ва сервис хизмати кўрсатилган
  • Ҳамкорлар томонидан билдирилувчи барча таклифлар алоҳида аниқлаштирилади
  • Саёҳат тўлов куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича тўланади
  • Таклиф Янги йил ва юқори мавсумларда амал қилмайди

Нархга қуйидагилар киритилган:

  • 7 кеча давомида Афьондаги 5* ли меҳмонхонада уч маҳал овқатланиш ва истиқомат қилиш+даволаниш
  • Трансферлар

Нархга қуйидагилар киритилмаган:

  • Халқаро ва ички авиапарвозлар
  • Тиббий суғурта ва фирма хизматлари
  • Борилган жойдаги экскурсиялар
  • Банкларнинг комиссион харажатлари
  • Меъёрдан ортиқ юк учун тўлов
  • Шахсий харажатлар

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top