Ташриф буюрилувчи шаҳарлар | Цхалтубо |
Турнинг давомийлиги | 8 кун / 7 тун |
Сайёҳлар сони камида | 2 одам |
Саёҳат нархи UZS 9,412,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)
Грузияда эҳтимол ота-оналаримиз ва бува-бувиларимиз эшитган бир жой бор. У Цхалтубо деб аталади ва Кутаисидан 8 км шимоли-шарқда жойлашган. Ушбу бальнеологик курорт ўзининг шифобахш минерал булоқлари билан донг таратган бўлиб, унинг сувларини «тирик» дейишади. Собиқ Иттифоқ даврида у энг шинам ва нуфузлиларидан бири ҳисобланган, шу сабабли бу ерда давлат раҳбарлари дам олишни ёқтиришган.
Цхалтубо булоқлари ноёб ва дунёда унга ўхшаши йўқ: улар енгил родонли, хлорид-сульфатли, натрий-магний-кальцийли сув турларига киради. Унинг таркибида на радиофаол, на токсик моддалар, на зарарли аралашма ва лойлар йўқ. У кенг таъсир доирасига эга.
Бунинг устига, бу жойларнинг табиати соғлиқни тиклашда катта аҳамиятга эга. Цхалтубода дам олиш ва даволаниш – бу меҳмондўст ва қуёшли Грузия маданияти ва анъаналари билан танишиш, шунингдек, замонавий санаторийларда даволаниш учун ажойиб имконият!
Биз сизга Tskaltubo санаторийсида дам олиш ва BE HEALTHY соғломлаштириш марказида ўз соғлиғингизни тиклашни таклиф қиламиз.
Цхалтубода даволаниш учун кўрсатмалар:
Таянч-ҳаракат аппарати касалликлари: умуртқа ва оёқлардаги оғриқлар; синиш ва жароҳатларнинг асоратлари; остеохондроз ва радикулитлар; бўғимлардаги кучли оғриқлар, артрит ва артрозлар.
Юрак-қон томир тизими касалликлари: аритмия; гипертоник ва гипотоник касалликлар.
Асаб тизими фаолияти касалликлари: нейроциркулятор дистония; жароҳатдан кейинги энцефалопатия; мигрень; мия қон айланиши бузилишидан кейинги ҳолатлар; турли стресс ва асабийлашишлар
Гинекологик касалликлар: эндометриоз; фиброматоз; тухумдонлар поликистози ва дисфункцияси; бепуштлик; бачадондаги бирикиш жараёнлари
Урологик касалликлар: сурункали цистит; сурункали простатит ва простата аденомаси
Ошқозон-ичак йўллари касалликлари: гастрит; ошқозон ва ичак яраси
Таклиф 2019 йилнинг 15 ноябригача амал қилади.
Нархга қуйидагилар киритилган:
Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг
Бизнинг манзил:
100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй
Тел: (+998 71) 200 55 44
E-mail: info@tatil.uz