Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

Дубайда дам олиш - Олма-Ота орқали ҳамёнбоп нархларда
Не актуально

Турнинг амал қилиш муддати 21.01.2019 — 28.01.2019
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Дубай
Турнинг давомийлиги 8 кун / 7 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 5,813,600 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

 Дунёдаги минглаб сайёҳлар Дубайда дам олишни орзу қилишади. Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳри ўз меҳмонларини лол қолдиришда чарчамайди ва дам олувчилар учун янгидан-янги совғаларни тайёрлайди. Бурж Халифа осмонўпар минораси – дунёдаги энг баланд бино, араб диний архитектурасининг ажойиб намунаси Жумайра масжиди, Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган дунёдаги энг катта аквариум, шунингдек – турли ҳайвонот ва истироҳат боғлари, музейлар, ресторанлар, қаҳвахоналар ва албатта шоппинг-марказларию машҳур бозорлар – буларнинг барчаси замонавий Дубайда мужассам. Ушбу шаҳар фарзандларингиз билан дам олиш учун энг қулай жой ҳисобланади, чунки кичкинтой сайёҳлар учун бу ерда турли томошалар ва ўйин-кулгулар муҳайё этилган!

Tatil.uz Сизга ўзингизнинг кузги-қишки таътилингизни айнан шу тарзда – жонли, фаол, фойдали, ёрқин, қизиқарли ва албатта, мазмунли ўтказишни таклиф қилади, боиси Дубайда дам олиш айнан шундай ўтади!

 

Дубайда Сизга қуйидаги меҳмонхоналар таклиф этилади (нархлар бир киши учун кўрсатилган):

 

Crystal Plaza Sharjah 2* (Шарджа-Город) — 4,7 млн сўм (559 USD)

Sadaf Hotel 3* (Дубаи-Дейра) —5,1 млн сўм (610 USD)

City Seasons Hotel 4* (Дубаи-Дейра) — 6,7 млн сўм (795 USD)

Canal Central Business Bay 5* (Дубаи-Даунтаун) —7,4 млн сўм (883 USD)

 

 

 

Тур шартлари

  • Турнинг амал қилиш муддати   21.01.2019 — 28.01.2019  
  • Сайёҳлар сони – камида 2 киши
  • Нархлар бир киши учун икки ўринлик жойлаштиришда кўрсатилган
  • Ҳамкорларнинг барча таклифлари алоҳида аниқлаштирилади
  • Байрам кунлари ва юқори мавсумда кўрсатилган нархлар амал қилмаслиги мумкин
  • Таклиф Янги йил ва юқори мавсумларда амал қилмайди

 Нархга қуйидагилар киритилган:

  •  «Олма-Ота — Дубай — Олма-Ота» авиапарвозлари (парвоздаги овқатланиш чипта нархига кирмайди)
  • Нонушталарни ўз ичига олувчи меҳмонхона
  • Гуруҳли трансферлар "Аэропорт-меҳмонхона-аэропорт"
  • Тиббий суғурта ва фирма хизматлари
  • БААга виза

Нархга қуйидагилар киритилмаган:

  • Тошкентдан Олма-Отага бориш-келиш трансфери (Автобус ёки поезддаги сафар,  хоҳишга кўра авиапарвозлар).

Тур бўйича шарҳлар. Олма-Отага Сизларга қулай усулда етиб олишингиз мумкин. Бир киши учун йўл нархини кўрсатиб ўтамиз: "Тошкент - Олма-Ота - Тошкент": автобусда (200 000 сўм атрофида), поездда (1 050 000  сўм атрофида) ва самолёт орқали (2 млн сўм атрофида).

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top