Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

Орзулар ушалади: Мюнхен + Зальцбург + Нюрнберг
Не актуально

Турнинг амал қилиш муддати 05.04.2020 — 07.06.2020
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Милан – Нюрнберг – Зальцбург
Турнинг давомийлиги 8 кун / 7 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 8,944,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

Дўстлар, Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан янги «Тошкент – Мюнхен» авиарейсларининг очилиши муносабати билан 2020 йил 1 апрелдан биз сизга янги турни таклиф этамиз. 8 кун давомида сиз бой ва қизиқарли ўтмишга эга бўлган учта шаҳар – Мюнхен, Зальцбург ва Нюрнбергни томоша қиласиз.

Сиз Изар кўли соҳилида, хушманзара Альп тоғ этакларида жойлашган Бавария федерал ери пойтахтининг меҳрибон ва очиқкўнгил муҳитига тушиб қоласиз. Мюнхен кўпчиликни ўзининг соборлари, майдонлари ва бетакрор фасадга эга уйлари билан жалб этади. Шаҳарнинг тарихий маркази – Альтштадтга албатта боринг, у ерда икки Ратуша, Бавария қиролларининг собиқ қароргоҳи, Фрауэнкирхе черкови ва бошқа обидалар жойлашган.

Зальцбург – Моцарт ватани. У ерда деярли барча даврларга оид архитектура намуналарини кўришингиз мумкин: Ўрта аср, романтизм, Ренессанс, Барокко, классицизм. Шаҳар тимсоли – Хоэнзальцбург қалъаси. Шунингдек Халльбрунн ва Мирабель саройлари диққатга сазовор.

Нюрнберг – бу йилнинг исталган фаслида болалар эртагидаги суратларни эслатувчи шаҳар: кичик чиройли уйчалар, тор кўчалар, ратуша ва соборлар. Бу ердаги ўрта асрга оид биноларни санаб адоғига етолмайсиз.

Буларнинг барчасини янги туримизда кўришингиз мумкин.

 

Тур шартлари

  • турнинг амал қилиш муддати – 05.04.2020 – 07.06.2020
  • сайёҳлар сони – камида 2 киши
  • нархлар бир киши учун икки кишини жойлаштириш шарти билан кўрсатилган
  • ҳисоб-китобда 3 юлдузли меҳмонхоналарда яшаш ва сервис хизмат кўрсатилган
  • ҳамкорлар томонидан билдирилувчи барча таклифлар алоҳида аниқлаштирилади

Нархга қуйидагилар киритилган:

  • меҳмонхоналар дастури бўйича яшаш ва овқатланиш
  • Мюнхен (обзорли), Нюрнберг ва Зальцбург бўйлаб гуруҳли экскурсиялар
  • индивидуал трансферлар
  • рус тилида сўзлашувчи гидлар
  • фирма хизматлари ва ҳужжатларни таржима қилиш
  • тиббий суғурта

 

Нархга қуйидагилар киритилмаган:

  • «Тошкент – Мюнхен – Тошкент» халқаро авиапарвозлари (5.600.000 сўмдан бошлаб)
  • меъёридан ортиқча юк учун тўлов
  • шахсий харажатлар
  • консуллик йиғимлари

 

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top