Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

Чехия + Германия + Австрия + Венгрия
Не актуально

Турнинг амал қилиш муддати 01.11.2019 — 01.03.2020
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Прага — Вена — Будапешт — Мюнхен
Турнинг давомийлиги 7 кун / 6 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 5,824,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

Биз эса яна Европани унинг бор гўзаллиги билан намойиш қиламиз! Демак, бугун бизда Чехия, Германия, Австрия ва Венгрия бўйлаб эртакнамо саёҳат!

Вена – Европанинг энг мафтункор шаҳарларидан бири. Бу ерда Шуберт, Моцарт, Гайдн ва Бетховендек даҳолар ижод қилишган. Дунёнинг муҳим тарихий ва маданий марказларидан бири бўлган ушбу шаҳар бугунги кунда яшаш учун энг қулай, бироқ энг қиммат шаҳарлардан бири ҳисобланади. Бу ерда машҳур саройлар, театрлар, кўргазмалар, баллар бор. Шунингдек, Австрия пойтахти романтикага бой шаҳар.

Германиянинг Бавария ўлкасидаги мағрур шаҳар бўлмиш Мюнхен машҳур футбол жамоаси ва қимматбаҳо автомобиллар ватанидир. Яна бу ерда муҳташам саройлар, байрамона майдончалар ва қадимий уйлар мавжуд!

Бироқ бу билан саёҳатимиз якунланмайди, сабаби биз яна тарих сиру синоатларини яширган ва замонавийликни ҳам ўзида мужассам этган Будапештда бўлишимиз керак! Бу ерда ҳашамат ҳамма ёқда кўзга ташланади: театрлар, саройлар, ҳайкаллар ва иморатларда!

Ва, албатта, тилла Прага – гўзал, сирли, маҳобатли ва сеҳрли!

Қадрли сайёҳлар, буларнинг барчаси сизни кутмоқда, фақатгина туримизни танлаб эртакка йўл олсангиз бўлгани!

 

Тур шартлари

  • турнинг амал қилиш муддати 01.11.2019 дан 01.03.2020 гача
  •  сайёҳлар сони – камида 2 киши
  •  нархлар бир киши учун икки кишини жойлаштириш шарти билан кўрсатилган
  •  ҳамкорлар томонидан билдирилувчи барча таклифлар алоҳида аниқлаштирилади

Нархга қуйидагилар киритилган:

 

  • Меҳмонхоналар дастурига биноан яшаш ва овқатланиш
  • Прага,  Вена,  Будапешт,  Мюнхен шаҳарлари бўйлаб гуруҳли экскурсиялар
  • Гуруҳли трансферлар
  • Тиббий суғурта
  • Фирма хизматлари

Нархга қуйидагилар киритилмаган:

  •  Тошкентдан халқаро авиапарвозлари (5.950.000 сўмдан бошлаб)
  •  Меъёрдан ортиқча юк учун тўлов
  • Банкларининг комиссион харажатлари
  •  Шахсий харажатлар
  •  Консуллик йиғимлари

 

 

 

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top