Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

AMALUNA - «CIRQUE DU SOLEIL» - «ҚУЁШ ЦИРКИ»
Не актуально

Турнинг амал қилиш муддати 13.01.2017 – 20.01.2017
Ташриф буюрилувчи шаҳарлар Лондон
Турнинг давомийлиги 8 кун / 7 тун
Сайёҳлар сони камида 2 одам

Саёҳат нархи UZS 17,472,000 1 одамга (икки ўринлик жойлаштиришда)

Турнинг баёни

«Cirque du Soleil»французчадан таржима қилинганда «Қуёш цирки» деган маънони билдиради. Бу цирк санъати ва кўча намойишини ўзида мужассамлаштирган шоудир. Циркка 1984 йилда Ги Лалиберте ва Жиль Сент-Круа томонидан асос солинган. Ўз намойишларида ҳайвонлардан фойдаланмаслиги билан ном қозонган.

Қуёш циркининг саҳна майдончаси – тескарисига қайрилган арена. Томошабинлар асосий саҳнадан пастроқда жойлашган. Артистлар тепадан тушишади ёки сакрашади, чалкаш лабиринтлар тизимидан ёки люклардан пайдо бўлишади ва ҳ.к.

Қуёш циркининг асосий ўзига хос жиҳати: исталган томоша – бу ягона драматургик асосга эга бутун спектакль. Саҳна кўринишлари томошанинг умумий атмосферасини бузмаган ҳолда аста-секин бири иккинчисига уланиб кетади. Қизиқарли ва қалтис цирк томошалари билан бир қаторда воқеалардаги етакчи роль мусиқа ва рангли безакларга қаратилади.

2017 йилнинг 12 январидан 4 февралигача цирк Лондондаги Роял Альберт Холл (Royal Albert Hall)да намойиш этилувчи «Amaluna» дастурини Сизнинг эътиборингизга тақдим этади.

«Amaluna» томошабинларни Ой даврлари томонидан бошқарилувчи маъбудаларнинг сирли оролига таклиф қилади. Намойишда уларнинг қироличаси Prospera ўз қизининг балоғатга етиш ёшини турли маросимлар билан нишонлайди.

Prospera томонидан уюштирилган кучли пўртана оқибатида бир гуруҳ ёшлар оролга тушиб қолишади ва бу билан Prospera нинг қизи ва ёш довюрак йигит ўртасидаги ҳис-туйғуларга бой муҳаббат қиссасини тақдим этишади. Бироқ уларнинг севгиси турли синовларга дош бериши керак бўлади. Жуфтлик ўзаро ишонч, уйғунлик ва ҳурматга эга бўлиши учун кўплаб қийинчиликларга учрайди.  

Турнинг санаси:

13.01.2017 – 20.01.2017

20.01.2017 – 27.01.2017

27.01.2017 – 03.02.2017

03.02.2017 – 10.02.2017

Турнинг нархи бир кишига 1680 АҚШ доллари (икки ўринлик жойлаштиришда)

Тур шартлари

  • Турнинг амал қилиш муддати  13.01.2017 дан 03.02.2017 гача.
  • Сайёҳлар сони энг камида 2 киши.
  • Нархлар бир киши учун икки ўринлик жойлаштиришга кўрсатилган.
  • Ҳисоб-китобда 4* ли меҳмонхонада яшаш ва сервис хизмати кўрсатилган.
  • Ҳамкорлар томонидан билдирилувчи барча таклифлар алоҳида аниқлаштирилади.
  • Турнинг нархи хорижий валютада, банк ўтказмаси орқали тўланади.
  • Ҳужжатлар мўлжалланаётган сафардан 1 ой олдин тақдим этилиши керак.

Нархга қуйидагилар киритилган:

  • Меҳмонхоналар дастури бўйича яшаш ва овқатланиш
  • «Amaluna»томошасига чипта
  • Лондондаги «Мадам Тюссо» музейига ташриф буюриш учун чипталар
  • London Eyeва SEA LIFE London Aquarium ларни томоша қилиш учун чипталар
  • Индивидуал трансферлар (аэропорт/меҳмонхона/аэропорт)
  • Фирма хизмати
  • Тиббий суғурта

Нархга қуйидагилар киритилмаган:

  • Банкларнинг комиссион харажатлари
  • Меъёрдан ортиқча юк учун тўлов
  • Шахсий харажатлар
  • Консуллик йиғимлари (виза амал қилувчи давлатлар учун)
  • Авиачипталар нархи

Батафсил маълумот учун, илтимос, қуйидаги
рақамларга қўнғироқ қилинг +99871 200 55 44 ёки талабнома қолдиринг

Ўхшаш саёҳатлар

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top