Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ЧЕХИЯ

Ота-оналар учун Карлови Варида даволаниш ва дам олиш
UZS 10,505,000 дан
БАТАФСИЛ

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,345,400 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 7,831,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,495,450 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,117,500 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,600 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 11,173,500 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,494,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 8,509,050 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 9,148,900 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

TIBET MOUNTS FLORA (ЎЗБЕКИСТОН)ДА ДАМ ОЛИШ ВА ДАВОЛАНИШ
UZS 1,000,000 дан
БАТАФСИЛ

Маълумотнома

Қандай қилиб турни бронлаштириш ёки буюртма бериш мумкин?
Қаерга боришни аниқлаб олганингиздан сўнг, мустақил равишда меҳмонхона тоифасини танлаш мумкин, мисол учун 3*, 4*, 5* ёки бунгало (тропик мамлакатларда шаҳар ташқарисидаги турар жой мажмуаси), меҳмонхонанинг ўзи ва ҳ.к. Ушбу сайтдаги давлатлар бўйича турлар каталогида бизнинг фикримизча, энг яхши турлар таклиф этилган. Нархлар тартиби, курортлар, меҳмонхоналар, экскурсиялар ва бошқа маълумотларни агентлик менежеридан аниқлаштиришингиз мумкин. Аммо энг яхшиси дарҳол бизга қўнғироқ қилинг ёки манзилимизга ташриф буюринг. Биз Сизнинг эҳтиёжингиз, имкониятингиз ва хоҳиш-истагингизга қараб Сиз учун энг мукаммал вариантни танлаймиз.
Нима учун турли агентликларда турлар нархи ҳар хил?
Биз, ўзини ва ўз мижозларини ҳурмат қилувчи ҳар қандай сайёҳлик агентлиги каби, йўлланмаларни туроператорлар томонидан таклиф қилинган нархларда сотамиз ва ишончли бўлмаган, шубҳали операторлар билан алоқа қилмаймиз. Баъзи бир агентликлар эҳтимол ўз нархидан арзонроқ нархни таклиф қилар, бошқалар эса аксинча, таклиф қилинган нархга ўзининг устама пулини қўйиши ҳам мумкин. Шунингдек, бордию сиз арзон нархларни таклиф қилувчи агентликни топган бўлсангиз, ушбу агентлик энди-энди бозорга чиққан ёки ишончли бўлмаган туроператор бўлиши ҳам мумкин. Ушбу ҳолатда Сиз ўз таътилингиз ва пулингизни беҳуда сарфлашингиз эҳтимоли юқори.
Сиз қайси туроператорлар билан ишлайсиз?
Меҳмонхона/турни танлаш жараёнида биз ҳар бир мижознинг талаб-истакларини инобатга оламиз. Бунинг учун мижознинг нималарни афзал кўриши ва унга қандай дам олиш тури кераклигини аниқлаб олишимиз керак. Баъзи бирлар учун денгиз ва таомлар бирламчи бўлса, бошқаларга сайр-томоша ёки қизиқарли экскурсиялар афзал. Буларнинг барчаси фақатгина бизнинг менежерларимиз билан шахсий мулоқот орқали аниқлаб олинади. Бизнинг офисимизга ташриф буюринг ва биз Сизга меҳмонхона/турни тўғри танлашга ёрдам берамиз.
Сиз қайси меҳмонхона/турни тавсия қиласиз?
Меҳмонхона/турни танлаш жараёнида биз ҳар бир мижознинг талаб-истакларини инобатга оламиз. Бунинг учун мижознинг нималарни афзал кўриши ва унга қандай дам олиш тури кераклигини аниқлаб олишимиз керак. Баъзи бирлар учун денгиз ва таомлар бирламчи бўлса, бошқаларга сайр-томоша ёки қизиқарли экскурсиялар афзал. Буларнинг барчаси фақатгина бизнинг менежерларимиз билан шахсий мулоқот орқали аниқлаб олинади. Бизнинг офисимизга ташриф буюринг ва биз Сизга меҳмонхона/турни тўғри танлашга ёрдам берамиз.
Сизнинг агентлигингизда қайси курс бўйича ҳисоб-китоб қилинади? Хизматлар қайси валютада тўланади?
Ўзбекистонда хизматлар ҳақи фақатгина ўзбек сўмида, тасдиқланган турга тўлиқ тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қабул қилинади. Хорижий туроператорнинг хизматлари туроператорнинг ўзига тўғридан-тўғри тўланади.
Қандай чегирмаларни таклиф қиласиз?
Биз турнинг нархи, бизга қилинган мурожаатларнинг сони, йил фасли, дам олиш йўналиши, қайси транспортда ҳаракатланиши, танланган турга акциялар ва махсус таклифлардан келиб чиққан ҳолда чегирмалар қиламиз.
Бошқа агентликда менга кўпроқ чегирмаларни таклиф қилишмоқда...
Сўнгги вақтларда бир қатор агентликлар турларга катта чегирмаларни ваъда қилган ҳолда сайёҳларни ўзларига жалб қилишмоқда. Агарда агентлик бундай катта чегирмаларни улашаётган бўлса, бу ўша агентликнинг ишлари жуда ҳам ёмон кетаётганлигидан (мижозлар кам) ёки агентлик мижозларнинг «бошини айлантираётганлигидан» дарак беради.
Fortuna/Roulette нима?
Fortuna (Омад) ёки Roulette (Рулетка) – бу номлари ноаниқ бўлган бир хил тоифа ва нархдаги бир нечта меҳмонхоналарни таклиф қилиш тизими. Масалан, Fortuna/Roulette 5* AI меҳмонхонасига буюртма берилганида сайёҳларни 5* «ҳаммаси ичида» тоифасидаги бирон-бир меҳмонхонага жойлаштириш КАФОЛАТЛАНАДИ. Бундай тизим учун бир хил сервис ва нархдаги меҳмонхона танланади.
Сафар пайтида қандай қилиб тиббий ёрдам олиш мумкин?
Бу ҳақдаги маълумот тиббий суғурта полисида батафсил акс этган бўлиб, у турпакет таркибига албатта киритилади. Бунинг тартиби қуйидагича: полисда кўрсатилган колл-марказга қўнғироқ қилиб ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлар, мурожаат қилиш сабаби ва жойлашган манзилингизни айтишингиз керак. Шифокор сиз жойлашган меҳмонхонага ташриф буюради. Агар зарурат туғилса Сизни шифохонага олиб кетишади. Дорихонадаги дорилар шахсий ҳисобингиздан сотиб олинади. Шуниси муҳимки, кўпчилик суғурталар 30 долларлик имтиёзга эга, яъни шифокорга қилинган исталган мурожаатингиз учун 30 доллар тўлайсиз, бунда кўричак бўладим ёки кичик жароҳат, фарқи йўқ, 30 доллардан ортиғини суғурта компанияси тўлайди. Жабрланувчига қандайдир қўшимча тўловлар тиббий суғуртада назарда тутилмайди. Бунинг учун сафар олдидан бахтсиз ҳодисага қарши қўшимча суғуртани расмийлаштириш талаб қилинади. Турпакетдаги стандарт тиббий суғурта, шунингдек, агар жароҳат сабаби алкоголь ичимликларни ичиш билан боғлиқ бўлса, маст ҳолатда олинган жароҳатлар учун ҳам амал қилмайди. Экстремал спорт турлари билан шуғулланишда ҳам қўшимча суғурта талаб қилинади. Мисол учун сув мотоцикли, қояга чиқиш, тоғ чанғиси, дайвинг ва ҳ.к. Боиси экстремал спорт турлари билан шуғулланиш пайтида олинган жароҳатлар учун стандарт тиббий суғурта амал қилмайди.
Меҳмонхонага эрта ташриф буюрган пайтда нима учун сайёҳлар дарҳол хоналарига жойлаштирилмайди?
Халқаро қоидаларга кўра, хоналарга жойлаштириш соат 14.00 гача, хонани бўшатиш эса 12.00 гача (баъзан 10.00) амалга оширилади. Бундай ҳолда талаб қилиш ёки баҳслашиш бефойда. Мабодо бўш хоналар мавжуд бўлса, меҳмонхоналар Сизни эртароқ жойлаштиради. Ёки бўлмаса бўшатилган хонада йиғиштириш ишлари тугашини кутиш керак бўлади.
Сиз Шенген визаси учун ҳужжат тўплашга ёрдам бера оласизми?
Биз бундай турдаги хизматларни кўрсатмаймиз. Биз саёҳат учун ҳужжатларни расмийлаштириш борасида маълумот беришимиз мумкин. Виза олиш учун элчихона талаблари борасидаги саволларга жавобни Сиз ушбу сайтдаги давлатлар бўлимида олишингиз мумкин.
Чет элга сафар қилиш учун Сизнинг компаниянгиз орқали шунчаки виза очса бўладими?
Йўқ, бўлмайди. Биз Сизга фақатгина бизда у ёки бу сайёҳлик маҳсулотини харид қилсангиз ва фақатгина Сизнинг сафардан мақсадингиз сайёҳлик бўлсагина визани расмийлаштиришда ёрдам берамиз.
Айни вақтда Таиландда қандай об-ҳаво ҳукмрон эканлигини айта оласизми? У ерга борса бўладими ёки дам олиш учун бошқа давлатни танлаш мақсадга мувофиқми?
Сайтимизнинг Қаерга бориш мумкин номли бўлимида Сиз йил фаслига мувофиқ саёҳат учун у ёки бу давлатга бориш бўйича маълумотларни олишингиз мумкин.
Электрон чипта нима?
Электрон авиачипта (ёки е-ticket) – бу оддий қоғоз авиачиптаси ўрнига таклиф қилинувчи электрон шаклдаги авиачипта. Анъанавий (ва эскирган) бланкали тизимда авиапарвоз ҳақидаги маълумот махсус қоғоз бланкаларига ёзилган. Е-ticket тизимида ушбу маълумот авиакомпаниянинг махсус маълумотлар базасида электрон шаклда сақланади. Барча операциялар, жумладан: йўналиш тавсифи, йўловчи ҳақида маълумот, тўлов, учиш, алмаштириш, қайтариш ва бошқа кўпгина ҳаракатлар айнан ушбу базада кузатиб борилади ва қайта ишланади. Электрон авиачиптадан фойдаланиш хавфсизлик гаровидир, чунки маълумотлар базасида сақланиши сабабли йўқолиб қолмайди ва ўғирланмайди.
Бир йўналиш бўйича авиачиптанинг нархи нимага боғлиқ?
Умуман олганда, маълум бир йўналиш бўйича парвозларни амалга ошираётган ҳар бир авиакомпаниянинг бир йўналишнинг ўзида 20–30 тагача тарифлари бўлиши мумкин. Ҳар бир тариф сафарга қўйилган маълум чекловларни назарда тутади. Чекловлар қанчалик кам бўлса, одатда, тариф нархи ҳам шунча баланд бўлади. Чекловлар сафар муддати, белгиланган манзилда маълум вақт ёки ҳафта кунида туриш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Баъзан шундай вазият бўлиши мумкинки, бир томонга учиш учун харид қилинган чипта у ёққа ва ортга олинган энг арзон чиптадан қимматроқ бўлиши мумкин. Бошқача айтганда, қанча авиакомпания бўлса – шунча тартиб-қоида.
Қандай қилиб чиптани қайтариб олиш мумкин?
site.handbook.16a
Чиптада қайси учиб кетиш вақти кўрсатилган?
Ҳар доим жўнаб кетилаётган ва борилаётган жойнинг маҳаллий вақти кўрсатилади. Яъни, мисол учун Тошкентдан учиш вақти 6:10 бўлса, Тошкент вақти кўрсатилади. Москвага 06:25 да учиб борилса, чиптада Москва вақти кўрсатилади.
Учиш санаси ва муддати ўзгарганда қандай йўл тутиш керак?
Эконом классидаги тарифлар, шунингдек, бошқа махсус тарифлар бўйича сотиб олинган чипталарнинг ўзгариши ёки қолдирилиши, одатда, жарима санкциялари тўлангандан сўнггина кўпчилик авиакомпаниялар томонидан йўл қўйилади. Бироқ чипталар топширилмайдиган ва ҳеч қандай ўзгаришларга йўл қўйилмайдиган тарифлар ҳам мавжуд.

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top