Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,440,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,334,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

28-08-2017 13:00

ЖУРНАЛИСТ НАРГИС ҚОСИМОВА АСТАНАДАГИ EXPO-2017 ГА САФАРИ ҲАҚИДА

1204

0

Бугунги блогимизнинг меҳмони – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси, машҳур журналист Наргис Қосимова. Наргис кўп саёҳат қилади, шунинг учун биз ҳозироқ у билан Қозоғистонга йўл оламиз ва Expo-2017 оламига шўнғиймиз! Даставвал эса Астана бўйлаб сайр ва шаҳар ҳақидаги таассуротлар ҳақида.

Астана – келажак шаҳри. Қозоғистоннинг янги пойтахтини тузиш ғояси давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевга тегишли. Астананинг архитектура қиёфасини ишлаб чиқишда Шарқ ва Ғарб маданий анъаналарини ўзида мужассам этган евросиёча услуб эътиборга олинган. Пойтахт бош режасининг муаллифи япониялик архитектор Кисе Курокава бўлган. Янги пойтахтнинг асосий тимсоли, унинг «ташриф қоғози» «Бойтерак» комплексидир.

Бошқа ноёб иншоотлар орасида машҳур британиялик архитектор Норман Фостер томонидан лойиҳалаштирилган ва пирамида шаклида бунёд этилган Тинчлик ва тотувлик саройини келтириш мумкин.

«Хон-Шотир» савдо-кўнгилочар маркази дунёдаги энг баланд чодирсимон иншоот ҳисобланади. Унинг ичида болалар майдончалари, кино заллари, ресторанлар, кузатув майдончалари бор.

Марказий Осиёдаги энг йирик «Нур Астана» масжидига кириб нафақат дуои фотиҳа қилиш, балки кичик экскурсия ўтказиш ҳам мумкин.

Астана – Осиёнинг энг шимолий пойтахти. Ҳозирги вақтда Астана ҳудуди 722 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаган бўлиб, аҳолиси 1 млн.дан ортиқ.

Пойтахт иқтисодининг асосини ишлаб чиқариш, транспорт, алоқа, савдо-сотиқ ва қурилиш соҳалари ташкил қилади.

Бугунги кунга келиб Астана Евросиё маконининг марказига айланган. У турли форумлар, конгресслар ва бошқа халқаро аҳамиятга эга тадбирларни ўзида қабул қилади.

EXPO-2017 «Келажак қуввати» бутунжаҳон кўргазмасининг ҳам Астанада ўтказилаётгани бежиз эмас. Шаҳарда қуёш панеллари билан жиҳозланган уйлар, биноларнинг қурилиши жадаллик билан кечмоқда. EXPO-2017 да 115 та давлат ва 22 та халқаро ташкилот иштирок этмоқда. Кўргазмага 2 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Шу жумладан мен ҳам.

Кўргазманинг асосий объекти баландлиги 100 метрга тенг бўлган дунёдаги энг йирик сферик бино – «Нур-Олам» бўлди.

Қозоғистоннинг «Нур-Олам» павильони EXPO-2017 комплексининг қоқ марказида жойлашган. Бу диаметри 80 м, баландлиги 100 м га тенг сферадир. Кўргазма иштирокчилари Қозоғистон тарихи, маданияти, анъаналари, энг гўзал масканлари ва қўлга киритилган ютуқлари билан бино қаватларидан бирида танишишлари мумкин.

Қозоғистон миллий павильони, шунингдек, кўргазмадаги энг катта ва энг кўп инсонлар ташриф буюрувчи жой ҳамдир. Барча 8 қаватни айланиб чиқиш учун 8 соат талаб этилади. Дунёдаги энг катта сфера бўйлаб экскурсия энг баланд қаватдан бошланади. Биринчи босқич «Нур-Олам» биносининг асосида 5000 квадрат метр майдонда жойлашган ва икки қисмга ажратилган: Қозоғистон билан танишув ва «Яратувчи қувват».

Пастлаб борган сари меҳмонлар сиру синоатга бой самовий дунёга тушиб қолишади. Чуқур ва қоронғи, юлдузлар, галактикалар ва сунъий йўлдошларга тўла тубсизлик инсониятга наф келтириши мумкин. Муқобил энергия манбаларини ўрганаётган замонавий илм-фан анча олдинга силжиди. Қуёш панелларини ҳозирги кунда шиша банкаларда ва устки кийимларда ҳам учратиш мумкин.

Ўзбекистон павильони икки қаватда жойлашган: биринчисида томошабинлар техник ишланмаларни кўздан кечиришлари, иккинчисида эса миллий таомларимизни татиб кўришлари мумкин.

EXPO-2017 кўргазмасида Ўзбекистон павильонида қуёш батареясига эга автоном экокапсула намойиш этилди. 300 кг ли экокапсуланинг қулайлиги шундаки, у инфратузилмага эга бўлмаган олис жойларда, мисол учун илмий станцияларда, бепоён чўлларда ёки аэропортларда барпо этилиши мумкин.

Капсула бир кишига мўлжалланган бўлиб, совитиш, иситиш, ўт ўчириш ва телевизор кўриш, мусиқа эшитиш ёки ўқишга имкон берувчи рақамли технологиялар билан жиҳозланган. Ушбу ишланмани янгилик деб бўлмайди, бироқ у $ 2000 турувчи айнан худди шундай капсулалардан ўзининг нархи билан кескин фарқ қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон павильонида қуввати 700 км га етувчи, қуёш батареяларида ҳаракатланувчи биомобиль ва янги авлод смартфонини учратиш мумкин. Ўзбекистон павильонининг биринчи қаватида EXPO-2017 «Келажак қуввати» кўргазмасининг асосий мавзуси очиб берилган бўлса, иккинчи қаватида енгил саноат ва самолётсозлик соҳаларида қўлга киритилган ютуқлар намойиш этилган.

 

EXPO-2017 да 145 давлат қатнашмоқда. Ва ҳар бир давлат энергетика экологизацияси соҳасидаги қўлга киритган муваффақиятларидан ташқари, ўз маданияти ва миллий таомларини ҳам намойиш этмоқда. 

Мана EXPO-2017 иш жараёнидан лавҳалар.

«Келажак қуввати иқлим ўзгариши муаммоси учун» форуми қизғин паллада.

Журналист ҳамкасблар.

Африка павильони меҳмонларни қизғин рақслари билан ўзига жалб қилди.

Бу ерда шимол ёғдусини кўриш ва шамол йўналишини, дунё об-ҳавоси ўзгаришларини кузатиш мумкин.

Турли инсталляция ва шоулар EXPO-2017 кўргазмасини тўлдириб турди.

Учар велосипедлар, экоБМВ, шамол энергияси ва швейцар ошпазидан фойдали маслаҳатлар – буларнинг барчаси Европа.

 

Фазовий энергия инсонларга ҳали кўп хизмат қилади!

Мақола муаллифи: Наргис Касымова

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top