Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ЧЕХИЯ

Ота-оналар учун Карлови Варида даволаниш ва дам олиш
UZS 13,054,850 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 4,870,500 дан
БАТАФСИЛ

ШВЕЙЦАРИЯ

Швейцария+Италия
UZS 5,109,250 дан
БАТАФСИЛ

ПОРТУГАЛИЯ

Португалия + Испания = муҳаббат достони
UZS 8,117,500 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 9,702,800 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,117,500 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,363,050 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 10,438,150 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

TIBET MOUNTS FLORA (ЎЗБЕКИСТОН)ДА ДАМ ОЛИШ ВА ДАВОЛАНИШ
UZS 1,000,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 10,495,450 дан
БАТАФСИЛ

17-01-2018 16:00

Ўзбекистонликлар орасида 2018 йилда оммалашувчи 4 та ёзги йўналиш

1521

0

Саёҳат қилиш завқли. Ким ҳам ўз таътилини телевизор ёнида эмас, пляжда ёки Европа бўйлаб сайр қилиб ўтказгиси келмайди дейсиз?

 

Ушбу мақола сарлавҳасини ўқиб, ҳеч қаерга боргиси келмайдиган одам менман десангиз, Сиз билан баҳслашишга тайёрмиз! Чунки саёҳат қилишни хоҳламайдиган инсон йўқ, шунчаки ҳар бир инсонга мос келувчи мамлакатни топиш керак, холос.

 

Биз Tatil.uz да мижозларимизнинг ўтган йилги хоҳиш-истакларини таҳлил қилиб ва сайёҳларнинг айни кундаги талабларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йилда юртдошларимиз орасида айниқса машҳур ва серталаб бўлиши кутилаётган тўртта йўналишни эътиборингизга ҳавола қилишни маъқул топдик!

Туркия

Ўзбекистонимизнинг ёзи, албатта, иссиқ, бироқ бу денгизга боришни орзу қилишимизга асло халақит бермайди! Пляжда дам олиш бўйича энг яхши таклифлар қаерда деб ўйлайсиз? Албатта, Анталияда!

 

Бизни ушбу турк курорти нимаси билан ўзига тортди? Биринчидан, Анталия меҳмонхоналари «All inclusive» тамойили бўйича ишлайди, яъни болаларингиз билан нонушта ёки тушликни қаерда қилиш кераклиги борасида асло қайғурмайсиз: Туркияда улар доим тўқ бўлишади.

 

Иккинчидан, у ердаги таомлар жуда ҳам мазали! Тотли таомлар шу қадар кўп ва ранг-барангки, барчасини татиб кўргингиз келади!

 

Учинчидан, пляжларнинг қумлари тоза ва илиқ!

 

Тўртинчидан, шопинг. Анталияда дам олиб бўлгач, Истанбулга бориб керакли ва ҳамёнбоп харидларни амалга оширишингиз мумкин!

 

Бешинчидан, пляжда дам олишни маданий дастур билан қўшиб олиб бориш ва уч кун ичида Истанбулнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш мумкин.

 

Олтинчидан, нафақат дам олиш, балки соғлиғини тиклаш истагида бўлганларга мамлакатнинг иқлим пойтахти – Афьонга ташриф буюришни таклиф қиламиз. У ерга ҳар йили 700 мингдан ортиқ киши бориб шифобахш булоқлар ёрдамида ўз соғлиқларини тиклаб келмоқда.

 

Италия

Энг қайноқ ва қизиққон инсонлару энг мазали пиццалар мамлакати сайёҳларни нафақат маданий обидалари, балки пляжлари билан ўзига жалб қилиб келмоқда.

 

Туркияда кўп марталаб дам олган ва ҳаётларига ранг-баранглик киритишни истаганлар қўрқмасдан Италияни танлашлари мумкин. Ёзда бу ерда ҳақиқий курорт мавсуми бошланади!

 

Италиянинг энг машҳур курорти – Римини ажойиб пляжлар, чиройли меҳмонхоналарга бой.

 

Италия марказида эса «этик»-мамлакатнинг тарихи ва маданияти жамланган: Рим, Ватикан, Пиза, Тоскана...

 

Италия жанубида ҳақиқий итальян меҳмондўстлигига бевосита гувоҳ бўлиш мумкин.

 

Испания

Hola Espana! Ёрқин, қувноқ, сершовқин ва мафтункор! Барселона ўзининг шаҳар пляжлари ва меъморчилиги билан довруғ қозонган.

 Коррида, фламенго, ҳақиқий испан анъаналари – Севилья, Гранада ва Малага – буларнинг барини жанубий Андалусияда кўриш мумкин.

 

Валенсия пляжларида қандай қилиб тобланмаслик мумкин?!

 

Маълумки, 24 майдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Тошкент – Барселона – Тошкент» йўналишида доимий парвозларни амалга ошира бошлайди, чунки у ер бизга жуда ва жуда ёқади!

Соғломлаштириш йўналишлари

Бу ерда фақат бир мамлакат билангина чекланиб қолиш мумкин эмас, боиси ёзда соғломлаштириш турлари ниҳоятда машҳур. Ёз – қишга тайёрланиш ва соғлиқни мустаҳкамлаш учун қулай фурсат.

 

Мисол учун, ушбу муддатда Европанинг энг яхши курортларидан бири Карлови Варида дам олиш жуда ҳам фойдали.

 

Бизга яқинроқ жойлар ҳам бор, масалан, Трускавец санаторийси.

 

Яқинда биз Трускавецга яқин жойлашган шинам Сходница курортини ҳам ўзимиз учун кашф қилдик.

 

Баҳор ва бутун ёз давомида Сочи санаторийлари сайёҳлар учун ўз эшикларини очади.

 

Кавказ Минерал Сувларида ҳам соғлиқни тиклаб табиат манзараларидан баҳра олиш мумкин.

 

Ўзбекистонликлар ёқтирувчи Нафталан ҳақида ҳам унутмаймиз!

 

Барча қайноқ турларимиз ҳақида Facebook даги саҳифамиз, Telegram ва Instagram орқали албатта хабар берамиз. Янгиликларимизни кузатиб боринг ва 4 ой ўтиб...ЁЗ келишини унутманг! Ёзингизни режалаштиринг ва энг яхши саёҳатингиз қандай бўлишини тасаввур қилинг!!!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top