Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

12-07-2018 16:15

Виза талаб қилинмайдиган жаҳон даражасидаги курорт

1360

0

Онамнинг яқин дугоналаридан бири яқинда Украинадан қайтиб келди. У қачонлардир манзарали ва бетакрор кўринишга эга бўлган машҳур Трускавец  курортига борган эди. Энди эса яна ўша ерга бориб, аввалги ва ҳозирги ҳолатни солиштиришга қарор қилди. «Йўўўқ», – деди у. – «Трускавец олдингидек эмас, ундан-да яхшироқ». У қачонлардир оддий курорт шаҳарча жаҳон тиббиёт сайёҳлиги марказларидан бирига айланганлигидан ҳайратда эди.

Трускавецнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида у ерда яшовчиларга 15-асрдаёқ маълум бўлган. Ўша вақтда ушбу соҳада фаолият кўрсатган олимлар нефтга «ҳамроҳлик» қилган мўъжизавий сув, шунингдек, унинг аҳоли соғлиғига фойдаси ҳақида ёзишган эди.

19-асрда, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 1827 йилда бу ерда биринчи минерал ванналар учун кабинкали стационарга асос солинган. Ўша вақтдан бери Трускавец бальнеологик курорт сифатида ривожланиб келмоқда. Бироз муддат ўтиб ҳозирда «Нафтуся» деб номланувчи сувнинг фойдали хусусиятлари кашф қилинди ва оқибатда Трускавец Европа даражасидаги шифохона мақомини олди. Бу ерга давлат раҳбарлари, дипломат ва машҳур шахслар ташриф буюришган. Айнан шу ерда озокеритолит, яъни илиқ тоғ муми билан даволаш йўлга қўйилди.

Замонавий Трускавецда кўплаб санаторий, пансионат ва меҳмонхоналар, минерал сув бюветлари, поликлиника ва касалхоналар бор. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 12 мингтагача киши даволаниши мумкин!

Курорт сўнгги пайтларда ҳамюртларимиз орасида ҳам машҳур бўлиб бормоқда. Катта ёшдагилар уни анча вақтдан буён билишади. У ерга бориб, Трускавецнинг янада чирой очганига ҳайратланишади (онамнинг дугонасига ўхшаб). У ерга биринчи марта даволанишга борганлар эса мамнун ва соғлом бўлиб қайтишади.

Бизнинг кўплаб сайёҳларимиз унинг шифобахш хусусиятларини ўзида синаб кўришга улгурди. «Мақбул нархлардаги ва виза билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатларсиз жаҳон даражасидаги курорт» – Украинанинг ушбу мўъжаз минтақасида жойлашган курортнинг энг асосий афзаллиги мана шуларда.

Агар Сиз ҳам Трускавецда дам олишни хоҳласангиз-у, у ерга қандай қилиб боришни билмасангиз, бу ҳақда қисқача тўхталиб ўтамиз. Аввало Тошкентдан Минскка бориш лозим. Бу тахминан беш соатингизни олади. Сўнг Львовга учиб (икки соат), яна бир соат (120 км) юрганингиздан сўнг кўзланган манзилга етасиз!

Энди эса курорт ҳудудда кимлар дам олиши мумкинлиги ҳақида. Қизиғи, Трускавецнинг минерал сувини шифолантирувчи ҳисоблашади, у ҳақда афсоналар ҳам бор.
«Нафтуся» организмда рўй берувчи деярли ҳамма жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади. У яллиғланишни бартараф этади, буйрак ва ўт пуфагидан тошларни чиқаради, моддалар алмашинуви ва ошқозон-ичак тракти фаолиятини меъёрига келтиради, жигар тўқималарини тиклайди ва организмдан зарарли моддаларни чиқариб ташлайди. Шунингдек, нафас олиш ва эндокрин тизими, гинекологик ва урологик касалликлар, асаб ва юрак-қон томир тизими касалликлари бор беморларга Трускавецда даволаниш тавсия этилади.

Шифокорлар сувнинг шифобахшлик хусусияти йўқолиб қолмаслиги учун уни ўша жойнинг ўзидаги бюветдан ичишни маслаҳат берадилар.


«Нафтуся»дан ташқари бу ерда яна бир машҳур «Юзя» булоғи бор. Ушбу сувга ювинсангиз, ёшариб янада чиройли бўласиз. Аслини олганда, бу тўқима эмас: «Юзя» глицерин ва кумушга бой бўлиб, терини ёшартиради ва унга эластиклик бағишлайди.

Кўплар шифобахш лойлар ва озокерит тоғ муми ҳақида ҳам кўп гапиришади. Озокерит асосида ҳаттоки дори тайёрлашади, уларни шу ерда харид қилиб ўзингиз билан олиб кетишингиз мумкин.

Озокеритнинг шифобахш хусусияти остеохондроз, артроз, чурра, радикулит, невроз, невралгия каби касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Яна Трускавецда санаторий, пансионат ва меҳмонхоналар бор, улар юқори сифатли сервис хизмати тақдим этишади, шунингдек, бассейн, СПА-марказлар, тренажёр заллари фаолият юритиб, баъзилари оилавий ҳисобланади.

Дам олувчилар Трускавец ҳавосининг мусаффолигини мақташади, сабаби табиат ернинг ушбу бурчагини ажойиб шароитлар билан сийлаган. Курорт Шарқий Карпат тоғ олди районида, ўрмон ва тоғ сойларида ястаниб ётади. Шу боис бу ернинг иқлими илиқ, нам, ҳаво ҳарорати даволаниш учун мақбул: мисол учун, ёзда бу ерда ҳарорат 30 градусдан ошмайди, баъзан енгил ёмғир ҳам ёғиб туради. Ёмғирдан сўнг эса ўрмонларни сайр қилиб, қўзиқорин, ёнғоқ, резавор мевалар териш мумкин!

 

Истасангиз, бўш вақтингизда бюветлардан бири жойлашган марказий паркда соатлаб айланинг.

Яна Трускавецда ҳақиқий украин миллий таомларини татиб кўриш имконияти бор: варениклар, борш, замбуруғли таомлар ва ҳ.к.!

Шунингдек, ушбу меҳмондўст курортдан ўзингизга тўқилган иссиқ свитерлар ва қўй юнгидан тўқилган нимчалар, ёғоч қошиқлар, ўймакор қутичалар ва яна кўплаб сувенирлар харид қилинг!

Борди-ю Трускавецга боришни хоҳласангиз, бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан маълумотларга эга бўлинг! Tatil.uz Сизга мустаҳкам соғлиқ тилайди ва унутилмас, фойдали турларни танлашга ҳаракат қилади! 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top