Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,345,400 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,870,500 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 7,831,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,495,450 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,117,500 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,600 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 11,173,500 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,359,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,494,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 8,509,050 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 9,148,900 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

TIBET MOUNTS FLORA (ЎЗБЕКИСТОН)ДА ДАМ ОЛИШ ВА ДАВОЛАНИШ
UZS 1,000,000 дан
БАТАФСИЛ

18-01-2018 15:30

«Уч ўғил ва қиз»: оилавий ҳордиқ

1317

0

Бу ҳафта биз Сизларга ўзимиз учун энди кашф қилишни бошлаган украин курорти Сходница ҳақида сўзлаб берган эдик. Талаб ва истакларингизни инобатга олган ҳолда Сиз азизлар учун Сходница меҳмонхона тармоғини топдик!

 

Демак, қарши олинг: «Уч ўғил ва қиз» ёки украинчада «Три Сини та Донька» меҳмонхона тармоғи отели. Номидан англанганидек, меҳмонхона оилавий дам олиш учун мўлжалланган!

 

Илгари айтганимиздек, Сходница манзарали масканда жойлашган: Карпат тоғлари, ўрмонлар, табиат, ҳаво, сув – барчаси шифобахш ва фойдали! Ушбу гўзалликдан соатлаб баҳра олиш мумкин.

 

«Уч ўғил ва қиз»да меҳмонларга ўз хоналарида шу қадар қулай ва ёқимлики, бир кунда 24 соат эканлигидан афсусланишар экан. Ахир қанча нарсага улгуриш мумкин! Айтганча, хоналарни бир томоша қилинг!

 

Холлда сайр қилиш ва бошқа дам олувчилар билан суҳбатлашиш мумкин.

 

Сходница – бу, биринчи навбатда, турли касалликлардан фориғ бўлишга қаратилган курорт. Меҳмонхонада касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш тадбирларини меҳмонхона комплексида фаолият юритувчи «Владо» тиббиёт маркази ходимлари ўз зиммаларига олишади.

 

Даставвал, кейинги даволаш курсларини аниқлаб берувчи текширувлардан ўтишади. Атганимиздек, Сходницада турли турдаги сувлар мавжуд бўлиб, маълум бир касалликларни даволашда самарали фойдаланиб келинмоқда.

«Владо» тиббиёт марказининг асосий фаолият йўналиши – ошқозон-ичак тракти, таянч-ҳаракат аппарати касалликларини даволаш, шифокорлар қаторида эса ҳаттоки нафақат даволаниш, балки чиройли ва кўркам кўринишга эга бўлишга ёрдам берувчи косметологлар!

 

Ва албатта, бу ердаги энг қимматбаҳо нарса – бу Сходницанинг ноёб шифобахш булоқ сувлари. «Уч ўғил ва қиз»да меҳмонлар сувни меҳмонхонанинг махсус бюветида ичишади.

 

Бу ердаги сув олти асосий булоқдан олинади ва кимёвий ҳамда шифобахш таркиби керакли ҳолатда қолиши учун махсус шароитларда сақланади. Бироқ унутмангки, қайси сувни қанча миқдорда ичишни даволовчи шифокор тайинлаши керак!

 

«Уч ўғил ва қиз»да таомлар ҳам мазали, ҳам фойдали. Одатдагидай, кунига уч маҳал овқат тортилади. Таомлар ҳам, ўз навбатида, турли-туман.

 

«Лазурит» ресторани кўплаб мазали таомларни таклиф этади. Парҳез ресторани ошпазлари ҳар бир, ҳаттоки энг парҳезбоп таомни ҳам шу қадар ширин тайёрлашадики, зарарли овқатларни бошқа егингиз келмай қолади!

Лобби ва фитобарлар ҳам ихтиёрингизда!

 

Кўнгилочар тадбирларсиз дам олиш дам олиш эмас! Меҳмонлар даволаниш учун келган тақдирларида ҳам асло зерикиб қолмасликлари керак. Бундай вақтда нималар билан машғул бўлиш мумкин?

Мисол учун, SPA-марказга йўл олса бўлади.

 

Спорт билан шуғулланиш ҳам мумкин!

 

Меҳмонхона кинотеатрида фильм томоша қилиш.

 

Саёҳатга отланиш!

 

Болалар-чи? Кичкинтойлар учун болалар хонаси ва очиқ болалар майдончаси мунтазир!

 

Шу сабабли ҳеч ким зерикиб қолмайди. Ўғлингиз ҳам, қизингиз ҳам, ўзингиз ҳам!

Бордию «Уч ўғил ва қиз» меҳмонхонасида даволаниш ва ҳордиқ чиқаришни истасангиз, туроператорларимизга +99871 200 55 44 рақамларига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Шунингдек, Telegram-каналимиздаги янгиликларни кузатиб боринг!

Суратлар «Три Сини та Донька» меҳмонхоналар комплекси тармоғи расмий сайтидан олинди.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top