Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

21-06-2018 18:00

Туркиядаги виллада дам олишнинг афзалликлари ҳақида

1093

0

Оилавий дам олиш доим қизиқарли, мароқли ва жуда ҳам қувноқ ўтади! Бизнинг Catt Tour турк компаниясидан бўлган ҳамкорларимиз оилавий ҳордиқ чиқариш учун энг оптимал вариант вилла эканлигини таъкидлашади.

- Виллада дам олиш бир қатор афзалликларга эга, – дейди Catt Tour компанияси ходими Лада Биккул. Бу, биринчи навбатда, холилик, осойишталик ва сокинликдир. Худди ўз уйингиздагидексиз, бироқ Сизни мегаполис эмас, гўзал табиат қуршаб олади, бир қадам нарида денгиз ва пляж... Биз ўзбекистонликлар фарзандлари билан саёҳат қилишларини биламиз. Шу сабабли иккинчи ижобий жиҳат болалар билан боғлиқ. Виллада улар ўралган ҳудуд ичида вақтларини чоғ ўтказишлари мумкин, ота-оналар эса болалари қаерда эканликларидан хавотир олмасалар ҳам бўлади.


Бугун мен Sirena Belek Hotel меҳмонхонасининг Myra Royal Villa вилласини эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.

Вилла денгиздан унча узоқ бўлмаган жойда, бетакрор гўзалликка эга боғлар билан ўралган хушманзара масканда жойлашган.

Ҳудуд барча тарафдан ўралган бўлиб, бу Сизнинг тинчингизни ҳеч ким бузмаслигини кафолатлайди...


Биринчи қаватда кенг меҳмонхона, ошхона, ётоқхона ва ваннахона жойлашган.

Иккинчи қаватда эса улкан каравотли учта шинам ётоқхона бор. Ҳаммаси бўлиб виллада 9 киши яшаши мумкин.

Энг асосий афзаллик – бу мақбул нарх. Айни вақтда Белекда Myra Royal Villa энг арзонларидан бири ҳисобланади!


Шунингдек, Sirene Belek Hotel катта оила бўлиб дам олиш учун энг яхши танлов эканлигини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Бу ерда болалар учун мўлжалланган дастур ишлаб чиқилган бўлиб, фарзандингиз асло зерикиб қолмаслиги кафолатланади!

0 дан 12 ёшгача бўлган кичкинтойлар учун Sirenus Kids World болалар клуби очилган, унда болалар ошхонаси, қувноқ горкали бассейнлар, ўйин майдончалари, шунингдек, қизиқарли шоу-дастурлар, томошалар, аниматорлар бор!

Шу боис, агар Сиз қаерда дам олиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, Sirene Belek Hotel ва Myra Royal Villa ҳақида ўйлаб кўринг!
Бордию ушбу таклифимиз Сизни қизиқтириб қўйган бўлса, бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Барча долзарб турлар бўйича маълумотларни эса Telegram каналимиздан олишингиз мумкин.

 

 

Мақола муаллифи: Лада Биккул

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top