Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

01-02-2021 16:42

Тошкентдан Хургадага Uzbekistan Airways чартер рейслари

829

0

Дўстлар, ажойиб янгилик билан ўртоқлашишга шошиламиз! 12 мартдан бошлаб ва йил бўйи ҳар 9 кунда Мисрнинг энг асосий курорти – серқуёш Хургадага Тошкентдан тўғридан-тўғри чартер рейслари амалга оширилади! Ўзбекистонликлар Мисрга Uzbekistan Airways миллий авиаташувчисининг замонавий бортларида учишади. Йўлдаги вақт – 5 соат 30 дақиқа. Сафар учун виза шарт эмас.

 

 

Чартер ташкилотчиси – Prestige Travel сайёҳлик компанияси дам олиш ёрқин таассуротларга бой бўлишини ва сайёҳларга кўплаб ёқимли лаҳзаларни ҳадя этишни ваъда қилмоқда. Бунинг учун тўла асос бор: айнан Prestige Travel Мисрнинг бошқа машҳур курорти – Шарм ал-Шайхга куз ва қиш мавсумида чартерлар уюштирди ва бутун дунёдаги мураккаб карантин шароитларида ҳам хавфсиз ва ёқимли саёҳатни амалга ошириш мумкинлигини исботлаб берди.

 

 

Шарм ал-Шайх ҳақида биз кўп нарса биламиз. Хургада ҳақида эса камроқ маълумотга эгамиз. Нега европаликлар ушбу курортни ёқтиришади? Меҳмонхоналар учун арзон нархлар, дайвинг учун ажойиб имконият, турли-туман экскурсиялар ва ҳ.к. Келинг барчасини билиб оламиз!

Курортда об-ҳаво деярли йил давомида ажойиб, пляж мавсуми эса йил бўйи давом этади. Шу боис бу ерда ҳам ёзги таътил, ҳам қишки Янги йил байрамларини ўтказишади.

Куз ва баҳор фасллари кўпчилик меҳмонларнинг танлови ҳисобланади. Март якунидан июнь ойининг бошларигача ҳарорат +32 градусгача, денгиз ҳарорати эса +25 гача кўтарилади. Шу боис бу ерда чўмилиш ва тобланиш жуда ҳам қулай.

Кузда ҳарорат бироз илиқлашади: +28, бироқ кўпчилик сайёҳларга бу, аксинча, болалари билан ҳордиқ чиқариш учун ажойиб имконият. Ёзги Хургада эса – таътил даврида фарзандлар билан дам олиш учун қулай пайт. Денгиз суви +30 гача кўтарилади.

 

 

Хургададаги пляжлар қумли, денгизга тушиш эса тошли. Баъзан айнан денгизга понтонда тушиш ва маржонларнинг кўплиги Шарм ал-Шайхга фарзандлари билан борувчи сайёҳларга ёқмайди. Хургадада эса бундай муаммолар йўқ: қуёш, ажойиб Қизил денгиз, қумли пляж ва ёқимли лаҳзалар!

 

 

Исталган дид ва чўнтакка мос меҳмонхоналар – курортнинг яна бир афзаллиги. Люкс тоифасидаги меҳмонхоналар орасида – Steingerberger Aldau Beach Hotel 5*, Titanic Royal Resort 5*, Serenity Makadi Beach 5*, Steigenberger Pure Lifestyle Hotel 5*, Baron Palace Sahl  Hasheesh 5*, The Oberoi Beach Resort Sahl Hasheeh 5*. Бу ерда машҳур Hilton, Mariott, Kempinski ва бошқа машҳур жаҳон брендларининг тармоғи мавжуд.

 

 

Яна бир ажойиб янгилик – бу йили Хургадада ўзбекистонликлар орасида машҳур Rixos брендлари – RIXOS MAKADI BAY 5* ва RIXOS PREMIUM MAGAWISH 5+*  нинг икки янги меҳмонхонаси очилмоқда.

 

 

Хургаданинг курорт меҳмонхоналарида сайёҳлар «All inclusive» тизими бўйича ҳордиқ чиқаришади. Меҳмонхоналарда миср, шарқ, ҳинд ва дунёнинг бошқа мамлакатлари миллий таомлари тортилади. Барча таомлар ҳалол. Миср ошхонаси биз, ўзбекистонликларга ёқиши аниқ. У турли шўрвалар, қуюқ таомлар, кўплаб балиқ таомлари, денгиз маҳсулотлари, гўшт ва товуқдан тайёрланган таомлар, хилма-хил десертларни ўз ичига олади.

 

 

Яна бир муҳим афзаллик – арзон нархлар ва яхши шароитларга эга турли тоифа ва даражадаги меҳмонхоналар танлови. Шунингдек – оилавий дам олишга мўлжалланганлик ва болалар концепцияси: ўйин майдончалари, мини-клублар, болалар бассейни, аквапарклар меҳмонхона ҳудудининг ўзидаёқ мавжуд.

 

 

Шифобахш хусусиятларга эга Қизил денгиз инсонларга ўпка ва бронхлар, аллергия ва бошқа кўплаб касалликлардан фориғ бўлишга ёрдам беради, у ўзига сайёҳларни яна ва яна жалб қилади. Ҳаво йодга бой бўлиб, бу дам олувчиларнинг соғлиғига ва кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади. Хургадада ҳеч бўлмаса бир марта дам олган киши бу ерга яна келишни хоҳлайди.

 

 

Шунингдек бу ерда айланиш ва вақтни мароқли ўтказиш учун кўплаб жойлар бор. Улардан бири – «Янги Марина» пристанини кичик «Миср Венецияси» дейиш мумкин.

 

 

Агар сиз пиёда юришни ёқтирсангиз, турли меҳмонхона, дўкончалар, ресторан ва кафеларга эга кенг пиёда кўчаси Мамшага йўл олишингиз мумкин. Бу ерда болаларингиз билан дам олиш учун барча имкониятлар бор. Улар сиз ҳордиқ чиқараётган вақтингизда велосипед ёки болалар машинасида учишлари мумкин.

 

 

«Минг бир кеча» саройига боришингиз мумкин, у ерда чиройли рақс оқшомлари ва оловли шоулар ўтказилади. Экстремалларга чўл бўйлаб саёҳат қизиқарли бўлиши шубҳасиз.

 

 

Ва албатта, Хургада дайвинг билан шуғулланиш учун ривожланган инфратузилмага эга. Бу ерда сиз юзлаб дайвинг-марказлар, шўнғиш учун қулай жойларни топасиз. Сувости дунёсини кўришни хоҳлайсизми – унда сноркинглингга марҳамат! Сувости аппаратида ранг-баранг балиқчалар ва денгиз жонзотларини суратга олинг! Бу ерда виндсёрфинг билан шуғулланиш учун имконият ҳам бор.

 

 

Энди эса энг асосийси! Сайёҳларимиз томонидан энг кўп бериладиган саволлардан бири – Миср эҳромларига экскурсия уюштирса бўладими? Агар Шарм ал-Шайхдан бундай экскурсияларни уюштириш имконияти мавжуд бўлсаю, бироқ йўлдаги чарчоқ ҳам унга ҳамроҳлик қилса, Хургада ўша пирамидаларга анча яқин жойлашган. Автобусдаги бундай экскурсиялар бор-йўғи бир кун вақтингизни олади ва тахминан $ 50–70 бўлади. Энг машҳур экскурсиялар – Қоҳира, Луксор, Искандария, яна Гифтун, Парадайз ва Утопия ороллари қизиқиш уйғотиши мумкин.

 

 

Шу сабабли, ўтган йилнинг барча муаммоларини унутиб, энг эзгу мақсадларни амалга ошириш вақти келди.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top