Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

09-04-2018 14:45

Тошкентда турк ҳаммоми, тузли хона ва спортча уқалаш

1309

0

Ўзингиз учун Тошкентда гўзаллик ва соғломлаштириш кунини ташкил қилмоқчимисиз? Янги Eco Wellness соғломлаштириш марказига ташриф буюринг.

- Бутун оила бўлиб ҳордиқ чиқариш, спорт билан шуғулланиш, жисмонан чиниқиш имконияти мавжуд бўлган марказни тузиш асосий мақсадимиз бўлган. Ва буларнинг барчаси – бино ичидан чиқмасдан. SPA-марказимиз мана шундай ташкил топган, – дейди 13 йил давомида Grand Mir Hotel да бош менежер бўлиб ишлаган, ҳозирда эса Eco Wellness да маслаҳатчи бўлиб фаолият юритаётган Ihsan Kurt. – Айни вақтда бизнинг SPA-комплекс уқалаш ва SPA-хоналар, соғломлаштириш, спорт ва бьюти-зоналар, дам олиш зоналари, фитобар, шунингдек, оилавий дам олиш учун икки ўринлик олтита хонани ўз ичига олади. Келажакда Eco Wellness базасида шинам SPA-меҳмонхонани яратиш режалаштирилмоқда. Умид қиламанки, орзуимиз амалга ошади!


Ihsan Kurt билан биргаликда биз комплекс хоналарини айланиб чиқдик. Даставвал спорт зонасини кўришга бордик. Тренажёр залида биз куч фитнеси бўйича мураббий Анастасия Голушкони учратдик:

- Куч фитнеси – соғлиқ учун ниҳоятда фойдали. Бунда Сиз оғирликни кўтарасиз, турли тренажёрларда ишлайсиз. Ўз машғулотимда ёшидан қатъи назар барчани кўришдан хурсанд бўламан. Бундай машқлар соғлиғи, бўғимлари, бел чурраси, ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолари бор инсонларга ёки, аксинча, вазн етишмовчилиги мавжудларга фойдали. Туғуруқдан сўнгги оналарга ва юраги безовта қилувчиларга ҳам ёрдам берамиз.

Бир вақтнинг ўзида 15 киши шуғулланиши мумкин бўлган фитнес ва йога залига ҳам кириб ўтдик.

Бассейн ёнида эса сузиш бўйича мураббий Бунёд Толиповни кўрдик. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Бунёд еттидан етмиш ёшгача бўлган инсонлар билан ишлашга ўрганган. Мураббий даволовчи сузиш билан шуғулланувчилар Eco Wellness меҳмонларига чурра, асаб касалликлари, оёғини қийшиқ босиш ва бошқа касалликлардан халос бўлишларига ёрдам беришини таъкидлайди. Болаларни эса республика ва халқаро мусобақаларга тайёрлайди. Ҳатто сувдан қўрқувчиларни ҳам сузишга ўргата олади!

Сўнг Ihsan Kurt билан бирга соғломлаштириш ҳудудига йўл олиб, биринчи навбатда тузли хонага кирдик.

Профилактик соғломлаштиришнинг бундай усуллари мана бир неча йилдан бери нафас олиш аъзолари касалликларида даво бўлиб келмоқда. Eco Wellness да бундай хонанинг деворлари Ҳимолайдан келтирилган тузлар билан юритилган. Бундай хонада ҳаво ҳарорати ва хонада бўлиш муддати назорат қилинади.

Турк ҳаммомига ҳам кириб ўтиш зарар қилмайди.

Шунингдек, меҳмонлар ихтиёрида – фин ҳаммоми ва буғ хонаси, уқалаш хоналари, стилист-сартарошлар, косметологлар, тирноқ мутахассислари хизмати.

- Албатта, Eco Wellness да барча қулай шароитларни яратишга ҳаракат қилганмиз, – дейди Ihsan Kurt.

- Бироқ инсон омили ҳам муҳим, яъни бизда ишловчи ходимларнинг барчаси ўз ишининг усталари. Мисол учун, Пётр Третьяков – фитнес ва бодибилдинг бўйича мутахассис, Ўзбекистонда ўтказилган турли мусобақаларнинг олтин ва кумуш медаль соҳиби. Валерия Жабборова – сузиш бўйича мураббий, спорт усталигига номзод. Марина Демидова – фитнес ва pole dance бўйича мураббий. У гуруҳли, шунингдек, индивидуал машғулотларни ўтказади. Марина Ўзбекистон ва Осиё чемпионатларида юқори поғоналарга кўтарилган. Бизда яна зарур вақтда исталган ёрдам кўрсатиши ва маслаҳат бериши мумкин бўлган шифокоримиз ҳам бор. Юқорида тилга олинганлар марказимиздаги мутахассисларнинг бир қисмигина, холос. Соғломлаштириш марказимизга ташриф буюринг, биз бундан ниҳоятда хурсанд бўламиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top