Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

08-10-2018 17:30

Тошкентда куз: совуқ ва ёмғирдан қочишингиз мумкин бўлган 4 та давлат

1128

0

Қуёшли юртимиз Ўзбекистонга ҳақиқий куз кириб келди. Мана иккинчи кундирки ҳамюртларимиз ёмғирдан қочиб соябон тагига беркинишмоқда ва бу ҳолат бор-йўғи бир неча кунга эканлигига ўзларини ишонтиришмоқда. Бироқ биламизки, бу йили энди ёз қайтиб келмайди, демакки, уни... бошқа давлатлардан қидириш керак! Совуқни кутиб олишга тайёр бўлмаганлар учун Tatil.uz доим ёз ҳукмрон бўлган давлатлар ҳақида сўз юритишга қарор қилди!

Табассумлар мамлакати Таиланд


Бу ерда меҳмонларни йилнинг исталган фаслида кутиб олишга тайёрлар. Ваҳоланки, бу ерда «мавсум» ва «мавсум бўлмаган» пайтлар ҳам бўлади. Бироқ «мавсум бўлмаган» пайтда ҳам бу ер илиқ, ёмғир тез оқиб ўтиб кетади.

Самуига қилган сўнгги саёҳатимда мен гиддан тайликлар ҳаётини жазирама ва қуёшсиз тасаввур қила олмасликларини билиб олдим. Улар олис Ўзбекистонда минус 25 даража совуқда одамлар куртка кийиб шарф ўраб олишларини ҳаёлларигаям келтиришмайди! Улар доимий ёз ҳолатида юришади. Бироқ 2016 йилда кутилмаган ҳолат рўй берди: Таиландда 80 йил ичида илк марта қор ёғиб ўтди, ҳаво ҳарорати 14 даража иссиққача тушиб кетди! Оқибатда бир неча тайликлар бунга дош бера олишмади ва... ўлиб қолишди. Йўқ, совуқдан эмас, балки бу кутилмаганда содир бўлганлигидан!


Таиландда сайёҳларни доим очиқкўнгиллик билан қарши олишади. Деярли барча курорт ороллар ва шаҳарчаларда дам олиш инфратузилмаси яхши ривожланган. Ҳар бир инсон бу ерда ўзи истаганини топади. Агар сиз, мисол учун, шовқин-суронли томошалар, барлар ва эрталабгача рақс тушишни қидираётган бўлсангиз, Паттайяга йўл олшингиз мумкин.

Бу ерда марказда, Walking Street ёнида яхши меҳмонхонани танлашингиз ва кун бўйи вақтингизни чоғ ўтказишингиз мумкин. Аммо Паттайида сокин жойларни ҳам топасиз. Мисол учун Пратамнак ёки Жомтьен.


Мана бир неча йиллардан бери энг машҳур орол сифатида ўзининг сокин кўрфазлари, меҳмонхоналари, экзотикаси, озода пляжлари ва хотиржамлиги билан кўплаб сайёҳларни жалб этиб келаётган Пхукетни кўрсатишимиз мумкин.

Бу ерда ҳаво умуман ўзгача: худди табиатнинг жонли ҳавосини туяётгандек бўласан! Шу ернинг ўзида сайёҳларга Пхи-Пхи, Жеймс Бонд, Рача ва бошқа ороллар бўйлаб экскурсиялар, дайвинг билан шуғулланиш, яхтани ижарага олиш, филларда сафарига отланиш, арқонда жунгли узра учишни таклиф қилишади! Айтганча, Таиландга сиз Тошкентдан, шунингдек Олма-ота орқали боришингиз мумкин!

Меҳмондўст Малайзия


Жануби-Шарқий Осиёнинг яна бир доим иссиқ давлатларидан бири. Мен у ердан ёмон кайфият билан қайтиб келган биронта ҳам инсонни кўрмаганман, у ерда ҳар бир меҳмонни энг қадрдон дўст сифатида қарши олишади!


Малайзия пойтахти Куала-Лумпур кеч тушгач минглаб ёрқин рангларга бурканади! Кундузи шаҳар ўзининг одатий ҳаётини кечиради: одамлар ишга ёки ўқишга шошишади, кўплаб сайёҳлар шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларини томоша қилишга йўл олишади: Мустақиллик майдони, Миллий масжид ва ҳ.к. Шунингдек, хитой квартали ёки ҳинд районига кириб ўтишади.

 

Кечки пайт махсус майдончага бориб эгизак миноралар ва телеминора фонида суратга тушишнинг айни вақти!

Агар сиз мукаммал пляж ҳордиғини орзу қилаётган бўлсангиз, Лангкави оролига учиш керак – бу Малайзиянинг жуда сокин, шинам ва оилавий бурчаги. Бу ерда бутун оила учун мос меҳмонхоналар ва кўнгилочар машғулотлар бор. Мисол учун, арқонли йўл кичик ёшдаги сайёҳларни асло қўрқитмайди, 708 метр баландликка ота-онаси билан кўтарилиш эса уларга завқ-шавқ бағишлайди!

Яна бир диққатга сазовор жой – 4 мингдан ортиқ денгиз жониворлари тўпланган «Лангкави сув ости дунёси» океанариуми. Шунингдек, Ёввойи табиат парки, тимсоҳ фермаси, ҳайвонот боғига бориш ёки шунчаки оролда сайр қилиш мумкин. Бироқ энг асосийси оппоқ қумли пляж ва илиқ денгиздан баҳра олиш...

Экзотик Индонезия


Бали – экзотикага кўмилган эртакнамо орол: бу ерда табиат, таомлар, кийим-кечак, ҳаёт тарзи барча-барчаси экзотикадан иборат. Ҳатто машҳур лува қаҳваси ҳам бу ерда экзотика!

Балига бутун дунёдан сёрфинг билан шуғулланиш учун миллионлаб сайҳлар ташриф буюришади. Бетакрор гўзалликдаги маржон ороллари ва бой сув ости дунёси дайвинг шинавандаларини лол қолдириши шубҳасиз! Оддий дайвингдан қўрқувчилар махсус панорамали бош кийимини кийиб сув тубининг гўзал манзарасидан баҳра олишлари мумкин! Бу ерда сайёҳларнинг хавфсизлигига катта эътибор беришади ва кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишади.

Балида гастрономик мастер-класслар катта шуҳрат қозонган бўлиб, улар нафақат ресторанларда, балки маҳаллий оилаларда ҳам ўтказилади. Бундай «дарслар» пайтида нафақат тайёрлашни ўрганиб оласиз, балки индонезия халқининг ўтмиши ва урф-одатлари, балиликларнинг чой маросимини қандай ўтказиши ёки уларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини бевосита кўрасиз.


Айтганча, бирор-бир ҳунарни ҳам эгаллаб олишингиз мумкин, мисол учун расм чизиш, кумуш зеб-зийнатлар тайёрлаш ва ҳ.к. Кўпинча бундай мастер-класслар ҳунармандлар шаҳарчаси Убудеда ўтказилади.

Футуристик Сингапур


Сингапур дунёнинг энг қиммат шаҳарларидан бири ва Жануби-Шарқий Осиёнинг энг ривожланган мамлакати дарҳол лол қолдиришга киришади. Бу ерда ДНК кўприги ёки кечки томошалар ўтказилувчи Gardens By The Way футуристик боғини учратасиз!

Мерлион паркида Сингапурнинг энг асосий тимсоли қад ростлаган.

Бутун кунингизни кўплаб аттракционлар жойлашган Сентоза кўнгилочар оролига ташриф буюришга бағишлашингиз мумкин.

Яна ҳинд, хитой ва араб этник кварталлари бўйлаб сайр қилиш имконияти мавжуд.

Тушкун кайфият ва кузги ғамгинликка қарши энг яхши восита – Жануби-Шарқий Осиёда ҳордиқ чиқариш бўлиб, у ерга сизни таклиф этиб қоламиз! Бизда кўплаб қизиқарли саёҳатлар ва таклифлар мавжуд! Шу сабабли бизга Facebook га ёзинг ва +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Биз барча саволларингизга жавоб берамиз!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top