Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

02-12-2019 16:55

TIBET MOUNTS FLORA да қайси касалликлар даволанади?

411

0

Санаторий танлаётганингизда биринчи навбатда нималарга эътибор берасиз? Албатта, даволаш базаси ва соғлиғингизни мустаҳкамлаш учун мавжуд бўлган имкониятларга! Бугунги мақоламиз айнан шунга бағишланган.

 

Ваъда қилганимиздек, биз TIBET MOUNTS FLORA санаторий-курорт комплекси даволаш бўлими мудири, олий тоифали акушер-гинеколог шифокор Саида Қувватова билан қилган суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Саида Саҳобовна, кўпчилик ўқувчиларимизни TIBET MOUNTS FLORA да қандай йўналишдаги шифокорлар ишлаши қизиқтиради. Ўзингиз ва сиз билан ишловчи ҳамкасбларингиз ҳақида икки оғиз сўзлаб берсангиз.

Ҳаммаси бўлиб даволаш бўлимида бош шифокор Дилдора Аблямитова бошчилигида 5 нафар юқори малакали, санаторий-курорт муассасаларида ишлаш тажрибасига эга бўлган мутахассислар фаолият юритишади.

 

Жумладан, кардиологимиз Муҳаммадғофур Ҳамдамов 1991 йилдан Тошкент клиникалари ва «Турон» санаторийсида ишлаган.

 

Уролог-шифокор Улуғбек Ҳакимов ва Жамолиддин Бояриев, невропатолог Сайёра Асозовалар ҳам ўз соҳасида юқори малакага эга.

 

Кичик тиббий ходимларимиз – булар тиббиёт коллежлари битирувчилари, 15 нафар ҳамшира қиз ва йигитларимиз, уларни ишга олишдан аввал алоҳида ўқитганмиз.

 

Мен тиббиёт соҳасида 25 йилдан ортиқ вақт давомида ишлайман. Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирда Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаганман. Узоқ вақт «Бўстон» санаторийсида, шунингдек, Тошкентдаги Global Medical Center клиникасида ишлаганман. TIBET MOUNTS FLORA бош шифокори даволаш бўлими учун жамоа йиғаётганида мен билан боғланди. У санаторий-курортда даволаниш соҳасида ишлаш тажрибасига эга малакали акушер-гинеколог излаётган эди. Унинг таклифи мени қизиқтириб қўйди ва мен рози бўлдим. Мен бундан хурсандман, чунки санаторий-курорт комплекси раҳбарияти ҳам дам олувчилар, ҳам биз, ходимлар учун ажойиб шароитлар яратишган.

Кимларга TIBET MOUNTS FLORA да даволаниш ва дам олишни маслаҳат берасиз?

Таянч-ҳаракат тизими касалликлари – артрит, артроз, ревматизм, остеохондроз, кардиологик, урологик ва гинекологик, шунингдек, нафас олиш аъзолари касалликлари бор кишиларга. Умуман олганда, TIBET MOUNTS FLORA да кўп тармоқли даволаниш муолажалари таклиф қилинади. Биз шифокорлар профилактикани ва организмни умумий мустаҳкамлашни касалликка чалинишдан олдин бошлашга ҳаракат қилишни маслаҳат берамиз.

TIBET MOUNTS FLORA меҳмонларига даволаниш муолажаларини буюриш қандай тартибда ўтказилади?

Даволаниш дам олувчилар 5 ёки ундан ортиқ кунга келиб жойлашганларида буюрилади, акс ҳолда муолажалардан самара бўлмайди.

 

Даставвал ресепшнга келган меҳмонларни бизга юборишади. Биринчи ёки иккинчи куни улар анализ топширишади, шифокорлар кўригидан ва ЭКГ ҳамда УЗД текширувларидан ўтишади. Шифокорлар кўрсатмасига биноан, мижозларнинг анамнези ва шикоятларидан келиб чиқиб электр билан даволаш, иссиқлик ва сув муолажалари, умуртқани чўзиш, уқалаш каби муолажалар буюрилади.

 

Баъзи меҳмонлар даволанишни тезроқ бошлаш иштиёқида биринчи куниёқ тўлиқ текширувдан ўтишни хоҳлашади. Бундай ҳолларда биз эрталаб соат 9 да келишни ва оч қоринга барча анализларни топширишни маслаҳат берамиз.

 

Дам олиш кунлари ҳам даволаш муолажалари ўтказиладими?

 

Ҳа, ҳатто якшанба кунлари ҳам бу ерда навбатчи шифокор ва кичик тиббий ходимлар бўлади. Шу сабабли барча даволаш муолажалари ўтказилади.

 

Саида опа, муолажаларга батафсил тўхталиб ўта оласизми?

Ҳа, албатта. Даставвал бизнинг даволаш бўлимимизда барча асбоб-ускуналар янги, Буюк Британиядан келтирилганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Ҳар куни меҳмонларимиз даволовчи уқалаш, шунингдек шифокор кўрсатмасига биноан бошқа муолажаларни олишади.

Электр билан даволаш электрофорез, ультратовуш, УЮЧли, лазер ва магнит терапиясини ўз ичига олади.

 

Бизда парафинотерапия, сауналар, минерал сувли бассейнлар, сув ости душ-массажи бор.

Фито-бардаги шифобахш гиёҳлардан тайёрланган чой организмга катта фойда келтиради.

 

Лой билан даволаш организмга самарали таъсир этади ва хасталикларга қарши курашишда ёрдам беради.

TIBET MOUNTS FLORA – Қримдан шифобахш балчиқли-сульфитли Сак лойи махсус келтириладиган Ўзбекистондаги ягона санаторий.

 

Унинг фойдали хусусиятлари тадқиқотчилар томонидан аллақачон исботланган ва асрлар давомида соғлиқни тиклашдаги ижобий натижалар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, дерматит ва псориазни даволашда ажойиб натижаларга эришилган.

 

Шунингдек Сак кўлидан минерал тузлар, ўсимлик гиёҳлари ва эфир мойларига эга гейзерлар олиб келинган бўлиб, энг юқори даволовчи самарага эришиш мақсадида биз уларни марварид ванналарига қўшамиз. Бунда мушаклар бўшашиб, қон айланиши ва тери ҳамда организмдаги тўқималар ҳолати яхшиланади.

 

Санаторийга тозаланган Чотқол минерал суви ўтказилган.

 

Уни биз овқатланишдан ярим соат олдин 3 маҳал ичишни тавсия қиламиз.

 

Бизда асаб ва нафас олиш тизимига ижобий таъсир ўтказувчи аромасауна ҳам бор.

TIBET MOUNTS FLORA да даволаниш учун қандайдир қарши кўрсатмалар ҳам борми?

Бошқа санаторийлардаги каби, бизга ремиссия босқичида, яъни касалликнинг пасайиш жараёнида келиш керак. Шу сабабли бошида биз тўлиқ амбулатор ва стационар даволанишдан ўтишни (агар касаллик мавжуд бўлса), сўнг бизга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Физиотерапияни буюришда баъзи қарши кўрсатмалар бор. Булар, мисол учун, онкология, тебранма аритмия ва бошқалар, шунингдек, касалликнинг зўрайган босқичи. Бироқ бу TIBET MOUNTS FLORA га умуман келмаслик керак, дегани эмас. Чунки бу ерда иқлим терапияси ва умумий соғломлашиш учун ажойиб имкониятлар бор, шунчаки биз маълум муолажаларни буюра олмаймиз.

Мени хурсанд қилаётган томони, санаторийимизга келаётганлар орасида нафақат кекса ёшли инсонлар, балки 23 ёшдан ошган йигит-қизлар ҳам бор.

Беморларга дори билан даволаш ҳам буюриладими?

Ҳозирча йўқ, бироқ келажакда бунинг эҳтимоли мавжуд. Лекин ҳозир ҳам бизда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур дори-дармонлар бор.

Парҳез борасида нима дея оласиз?

Илк кунданоқ биз ҳар бир меҳмонга индивидуал ёндашиш нуқтаи назаридан қараймиз. Агар мижозимизда парҳезбоп овқатланиш учун кўрсатма бўлса, биз стол рақамини ошхонага, ошпазларга бериб юборамиз. Мисол учун, қандли диабети бор инсонлар учун кунига уч маҳал топинамбур берилади. Гастрит билан оғриган беморлар учун алоҳида столлар мавжуд. Бордию ҳеч қандай алоҳида кўрсатмалар бўлмаса, ошпазларимиз томонидан тайёрланган мазали ва фойдали таомларни қўрқмасдан татиб кўришни маслаҳат берамиз.

 

Саида Саҳобовна, TIBET MOUNTS FLORA да дам олишни қайси чет эл санаторийлари билан қиёслаган бўлардингиз?

Мен Швейцария табиий шароитини кўп ўрганганман ва биласизми, биздаги ҳаво ҳарорати ва намлик Альп тоғлариникига яқин!

 

Бизга кўп йиллар давомида турли давлатларга дам олиш ва даволаниш учун борадиган Саудия Арабистони, Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Германия, Россия, Исроил ва бошқа мамлакатлардан дам олувчилар келишган. TIBET MOUNTS FLORA ни улар Сочи, Ялта ва ҳатто Карлови Вари санаторийларига қиёлашади. Ҳаттоки биздаги шароит яхшироқ эканлигини таъкидлаганлар ҳам бўлган: мазали таомлар, янги жиҳозлар, бетакрор табиат ва ҳ.к. Кўпчилик кенг ва шинам хоналаримизга алоҳида урғу беришган.

 

Исроиллик дам олувчининг бир гапи ҳеч эсимдан чиқмайди. Унинг айтишича, бу ердаги ҳаво шу қадар «ширин» эканки, уни сумкага солиб ўзи билан олиб кетишни хоҳлаган экан.

 

Саида Саҳобовна, Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Қадрли дўстлар, ҳаммангизга соғлиқ ва ажойиб кайфият тилайман! Санаторийимизга ташриф буюринг, биз бундан хурсанд бўламиз!

 

TIBET MOUNTS FLORA турига ҳаволани бу ердан топишингиз мумкин – https://bit.ly/2rPsMe9.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top