Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

19-04-2018 16:25

The Land of Legends: Анталиядаги эртакни ёдга солувчи илк тематик парк

1439

0

2016 йили Туркияда болалар учун махсус бунёд этилган биринчи беш юлдузли меҳмонхонани ўз ичига олувчи ноёб The Land of Legends тематик боғи очилди. Бу воқеа дарҳол бутун дунё сайёҳларининг эътиборини жалб қилди ва бу қизиқиш ҳали ҳануз сўнмаган. Шу боисдан бу парк ҳақида Сизга батафсил сўзлаб бермоқчимиз.

 

The Land of Legends 2016 йилнинг 1 июлида очилган. Ушбу лойиҳа, яъни Франко Драконенинг режасини (у ақл бовар қилмас «Цирк дю Солей» шоулари ва жаҳон миқёсидаги юлдузларнинг концерт дастурларини саҳналаштирган) Rixos премиум классдаги меҳмонхоналар тармоғи ва Emaar компанияси ҳаётига татбиқ қилди.
Бугунги кунда ушбу парк ўзларини асосий қаҳрамон сифатида нафақат болалар, балки катталар ҳам ҳис қилишлари мумкин бўлган ҳақиқий эртакдир.

Болалар учун махсус қироллик
The Land of Legends да жойлашган беш юлдузли Kingdom меҳмонхонасини шундай аташ мумкин. Бир қарашда у Қадимий Рим услубидаги устунлар ва икки ғилдиракли жанг араваларига эга бинони эслатади.


Бироқ ҳақиқий эртак унинг ичида бошланади: қандиллар ўрнига улкан обакидандон, ҳамма ёқда ғаройиб қийшиқ кўзгулар, ҳаво пуфакчалари ва Антоний ҳамда Клеопатранинг ғалати суратлари.


Меҳмонхонадаги хоналар эса – ҳар бир боланинг ҳақиқий орзуси. Хоҳласанг мультфильмлар томоша қил, Playstation ўйна, каравотда сакра!


Кўплаб кўнгилочар жойлар


The Land of Legends да ҳақиқий денгиз диснейленди жойлашган. У ерда кўплаб қизиқарли нарсаларни учратишингиз мумкин. Турли горкалар ва сув томошалари, ресторанлар, аквариумлар.


Ҳаттоки йўлбарс ва Анталиянинг иссиқ иқлимига мослашган пингвинли ҳайвонот боғи! Шунингдек, пингвинлар билан сузиш мумкин.

Нақадар ёқимли, тасаввур қиляпсизми?


Яна у ерда моржлар ҳам бор.


Сув аттракционлари барча ёш тоифаси учун мўлжалланган. Улкан тўлқинли денгиз таассуротини уйғотувчи Wave Shock Pool меҳмонларга айниқса ёқди.

Европадаги очиқ ҳаво остида жойлашган биринчи аквариум!

У ерда Ўртаер денгизининг мингга яқин жонзотлари яшайди. 

Махсус шлемда Mythical Journey сув ости сафарисига отланиш мумкин.

Бу ер юзидаги бундай кўнгилочар маскан мавжуд бўлган бешта жойдан бири!!!


Катталар учун


Ёши катталар ҳам бу ерда зерикиб қолишмайди. Оппоқ, илиқ ва майин қумли пляжда тобланиш мумкин.


Асосий канал бўйлаб турли брендларнинг ўнлаб бутиклари жойлашган. Ҳамма дўконлар 23:00 гача ишлайди.


Шунингдек, The Land of Legends да фитнес-марказлар, бар ва SPA лар мавжуд. Шу боис болаларингиз ўйин-кулги билан банд бўлган пайтда кўнглингиз тусаганини қилинг!


Таомлар


Англаганингиздек, The Land of Legends бу нафақат парк, балки деярли бутун бир шаҳар! Шу сабабли болалар ва катталарнинг овқатланиши борасида асло хавотирга тушмаслик зарур. У ерда ажойиб таомномага эга ресторанлар бор.


Энг ноодатий ресторанлардан бири – «111», у ерда сув ости жонзотлари ёнида тушлик қилишингиз мумкин.


Show must go on


Бу чиндан ҳам The Land of Legends ҳақида! Болалар фестивали, шопинг, гуллар, оловлар, санъат фестиваллари, махсус фестиваллар – Rixos тармоғи меҳмонхоналарида дам олувчилар ушбу томошаларнинг иштирокчиларига айланишлари мумкин. Ҳар кеча бу ерда либослаштирилган шоулар ўтказилади.
Бундан ташқари, The Land of Legends га дунёга машҳур юлдузлар ўз концертларини намойиш қилиш учун келишади. Мисол учун, бу ерда 1 майда Егор Крид, 5 майда эса МОТ концерт беради.

 

Тасаввур қиляпсизми, Сиз шунчаки дам олиш ва Анталиянинг илиқ ҳавосидан баҳра олиш учун келдингиз, бунинг ўрнига эса концерт, фестиваль ва шоуга тушиб қолдингиз!!! Бу кутилмаган ва ёқимли янгилик, шундай эмасми?

Ҳақиқий совға!


Rixos меҳмонлари учун афзаллик ва устунликлар Rixos тармоғи меҳмонхоналарига келиб жойлашганларга The Land of Legends паркининг барча имкониятлари мутлақо бепул. Шу сабабли ушбу парк бу ерга ташриф буюрганлар, жумладан ўзбекистонликлар орасида ҳам машҳур!


Шошилинг, гўзал ва сеҳрли Анталия Сизни кутмоқда. Ушбу вилоятда жойлашган Rixos меҳмонхоналаридан бирини танласангиз, Сизни кўплаб совғалар кутмоқда! Меҳмонхонадаги ажойиб хизмат кўрсатиш сервиси, қулайлик ва шинамликдан ташқари нафақат болалар, балки катталар ҳам эртакка ишона бошлайдиган The Land of Legends нинг унутилмас оламига тушиб қоласиз!

 

Мақола муаллифи: Ольга Зорич

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top