Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,440,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,334,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

25-12-2017 16:30

Tatil.uz нинг 2017 йилдаги энг яхши муаллифлари

1150

0

2017 йил ўз ниҳоясига етмоқда ва бугун муаллифларимиз биз билан ўртоқлашган қизиқарли мақолаларни эслаб ўтишни жоиз топдик! Сайтимизнинг ўтаётган йилги саҳифасини варақлаб беихтиёр кўзим қувонмоқда: сайёҳларимиз кўплаб қизиқарли ва фойдали маълумотларни бизга тақдим этган экан! Келинг, блогимиздаги энг ёрқин ва эсда қоларли мақолаларни бир ёдга олиб ўтамиз!

 

Болалари билан сафарга отланаётган оналар учун жуда ҳам керакли мақолани Екатерина Казачкова ёзди. Унинг фикрича, имконият бўлса, фарзандларни албатта саёҳатга олиб бориш лозим. «Бугун ва ҳозирги лаҳза билан яшаш керак! Эртага нима бўлиши номаълум, фарзандларимиз ўзлари келажакда қаергадир бора олишадими-йўқми, ноаниқ. Ҳозирча имкониятимиз бор экан, турмуш ўртоғим билан бу ишни қилаверамиз!» – дейди икки нафар фарзанди – Миша ва Саша билан Таиландга боришга қарор қилган Катя.

 

Яна бир она Марина Чилашвилининг «ТОШКЕНТДАН СОЧИГА: МАШИНАДА ВА ФАРЗАНДЛАР БИЛАН» номли мақола Tatil.uz ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди. Кўплаб инсонлар ушбу мақолани ўқиб чиқишди. Сиз томонингиздан бизга шу қадар кўп савол келдики (баъзилар ҳатто бундай бўлиши мумкин эмас деб ёзишди), биз Маринадан мақоланинг давомини ёзишни сўрадик. У эса илтимосимизни ерда қолдирмай, мақолани сурат ва тафсилотлар билан тўлдирди ва бунинг билан ҳеч қандай эътирозларга ўрин қолдирмади!

 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК стюардессаси Анжела Бешимова ҳам ўқувчиларимизнинг меҳри ва эътиборига сазовор бўлди, десак адашмаймиз. Унинг рус тилидаги мақоласини 3000 дан ортиқ киши ўқиди ва бу рақамлар ҳали ҳамон ўсишда давом этмоқда! Ушбу гўзал қиз ўз иши, қайси давлатларга боргани ва умуман, осмонда ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди!

 

Фотима Махсимова туфайли Дубайни ичидан томоша қилиш, унинг мўъжизакорлиги ва гўзаллигидан баҳра олишга муваффақ бўлдик. Фотиманинг «ҚОР, ПИНГВИНЛАР, ЎЗБЕК ОШХОНАСИ, ЖАРИМАЛАР ВА ДУБАЙ ҲАҚИДА ЯНА КЎПЛАБ ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР» номли мақоласида ҳамюртларимизнинг севимли маскани Дубай ҳақида батафсил сўз юритилган. Диққатга сазовор жойлар, инфратузилма, транспорт, жарималар, таомлар, шопинг ва чегирмалар – буларнинг барчаси билан юқоридаги мақолани ўқибгина танишасиз.

 

Истанбул ҳақида у ерда истиқомат қилувчи инсондан бошқа ким яхшироқ сўзлаб бера оларди?! Туркиядаги стрит-фуд ҳақида ажойиб мақолани ёш жуфтлик Севара Алламбергенова ва Даврон Халимовдан олдик. Улар Истанбулдаги кўча таомларини яхшилаб ўрганиб, «НЕГА ОДАМЛАР ЭНГ ЯХШИ БАЛИҚЛИ СЭНДВИЧ – БАЛИҚ ЭКМАКНИ ТАНОВУЛ ҚИЛИШ УЧУН ИСТАНБУЛГА, EMIN USTA НИНГ ОЛДИГА БОРИШАДИ?» номли мақоласини ёзиб суратлари билан бизга жўнатишди! Ҳозирда уларнинг рус тилидаги мақоласини 4000 дан ортиқ инсон ўқиб улгурди.

 

Ҳа, айтганча, Севара Алламбергенова саёҳат қилишни жуда ҳам ёқтиради. Ушбу ёзда у бизга кунчиқар юртнинг йўлкўрсаткичини деярли тузиб берган ҳолда «ТОШКЕНТДАГИ ЎҚИШНИ ТАШЛАБ ШИХЭЦЗИГА КЕТИШ ВА ЯНГИ ҲАЁТНИ БОШЛАШ» ва «ГУАНЧЖОУНИНГ УЛКАН БОЗОРЛАРИ, МЕБЕЛЛАР ШАҲРИ ФОШАНЬ ЁКИ НЕГА ТОШКЕНТЛИК СЕВАРА АЙНАН ХИТОЙДА ХАРИД ҚИЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ» номли материалларни жўнатди.

 

Tatil.uz учун энг кўп мақолани журналист Наргис Қосимова тайёрлади. Даставвал биз ундан Қозоғистонда бўлиб ўтган EXPO-2017 кўргазмасидан олган таассуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик ва у бизга «ЖУРНАЛИСТ НАРГИС ҚОСИМОВА – ОСТОНАДАГИ EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИ ҲАҚИДА» номли мақоласини жўнатди.

 

Сўнг у Хитойга йўл олди ва ўз сафарини «НАРГИЗ ҚОСИМОВАНИНГ ХИТОЙДАГИ УНУТИЛМАС ЕТТИ КУНИ», «ХИТОЙНИНГ «ЖАНУБИЙ ПОЙТАХТИ» ТОШКЕНТЛИК НАРГИС ҚОСИМОВА ҲИКОЯСИДА», «ХИТОЙНИНГ ҚАЕРИДА ИЕРОГЛИФЛАР САНЪАТИГА ЎРГАТИШАДИ, У ЕРДА ОВҚАТГА НИМА СОЛИНАДИ ВА ЧОЙ МАРОСИМИДА ЎЗИНИ ҚАНДАЙ ТУТИШ КЕРАКЛИГИ ҲАҚИДА» номли мақолаларида ҳикоя қилиб берди.

 

Яқиндагина у Лондондан қайтди ва биз ундан Буюк Британиядан олган янги таассуротлари ҳақида албатта сўраймиз!

Айтганча, бу йили бизда Лондон ҳақида ёзилган жуда қизиқарли мақолалар кўп бўлган. Даставвал, Лондон ҳақида бизга Шерзод Алиев ўзининг «ШЕРЗОД АЛИЕВ НЕГА ЛОНДОНГА БОРИШ – КЎПЧИЛИК ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИНГ ОРЗУСИ», «ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШОПИНГДА ТЕЖАШ МУМКИН ЁКИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН ЛОНДОНДА ХАРИД ҚИЛИШ МУМКИН» каби мақолаларида ҳикоя қилди.

 

Шунингдек, Буюк Британия ажойиботларини ўқитувчи Беруний Алимов ҳам ёритган.

 

Бу йили ўқитувчиларимиз айниқса фаол бўлишди. Бунга яна бир мисол сифатида Ўзбек давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси Гулноза Алимованинг Жанубий Кореядан олган таассуротларидир.

Бизда нафақат сайёҳлар, балки ўз иши ҳақида ҳикоя қилганлар ҳам меҳмон бўлган. Масалан, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси собиқ ҳужумчиси Николай Гурьяновнинг мақоласини бу ерда ўқишингиз мумкин.

 

Гулбону Хупариянинг Мўғулистон ҳақидаги мақоласини севиб ўқиганингиз ҳам ажабланарли эмас, боиси Мўғулистон биз учун – экзотика.

 

Бизда жонажон Ўзбекистонимиз ҳақида ҳам мақолалар эълон қилинди. Улардан бири – қадимий ва гўзал Хивага бағишланган Анатолий Пифторнинг мақоласидир.

 

Tatil.uz сайёҳларининг кўпчилиги иссиқ мамлакатлардаги денгиз бўйида дам олишни ёқтиришади. Шу сабабли Туркия, Миср ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ҳақидаги мақолаларимиз ҳам катта муваффақият қозонди. Мисол учун, Шерзод Алиевнинг «МИСРДА ШОПИНГ САНЪАТИ: НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАНЧАГА?».

 

Талуас Абдалиеванинг «ДУГОНАЛАРИ БИЛАН СИНГАПУРГА ДАМ ОЛИШ УЧУН УЧИБ КЕТГАН ТОШКЕНТЛИК ОНАНИНГ САЁҲАТИ»

 

Баъзан сафарлардан олинган таассуротлар шу қадар кўпки, уларнинг барини бир материалга сиғдириш қийин. Мана, мисол учун Илҳом Абдуллаев учта мақоласини ўзининг Ригага қилган саёҳатига бағишлади. У тайёрлаган мақолалар қуйидагилардир: «10 ЕВРОЛИК ПАЛОВ, «ҚЎҚОН» РЕСТОРАНИ, ЯЛҚОВ СУРИКАТЛАР ВА ЯНА КЎПЛАБ НАРСАЛАР БИЛАН ЁДДА ҚОЛУВЧИ РИГА», «ПЛЯЖДА ТОБЛАНИШГА БЎЛГАН ОМАДСИЗ УРИНИШ, ТАРЗАНКА, СЕРГЕЙ ШНУРОВ ВА ЮРМАЛАНИНГ НИМАЛАР БИЛАН ЁДДА ҚОЛГАНИ ҲАҚИДА», «ЁРҚИН ТААССУРОТЛАР, ОЙНАЛИ ВА АРҚОНЛИ ЙЎЛ ЁКИ «ЭКСТРЕМАЛ» ЛАТВИЯ ҲАҚИДА».

 

2017 йилда бизни Баку, Туркия ва Санкт-Петербург ҳақидаги мақолалари билан хурсанд қилган доимий муаллифимиз Самандар Мирахмедов ҳам биз билан ҳамкорлик қилаётганлиги қувонарли.

 

Tatil.uz ҳар бир муаллифимизга чин дилдан ташаккур изҳор этади. Сизларнинг барчангиз ажойиб инсонсизлар, ҳар бир мақолангиз эса – мазмунли ва жуда ҳам қизиқарли! Асосийси эса, Сиз сабаб ўқувчиларимиз кўплаб маълумот ва янгиликларга эга бўлишди!

Бордию муаллифларимиз сафидан жой олишни истовчилар бўлса, қўрқмасдан Facebook даги саҳифамизга ёки info@tatil.uz манзилимизга ёзишлари мумкин! Биз ҳар бир хат ва хабарингизни эътибор билан ўқиймиз!

Умид қиламизки, Tatil.uz сайти янги йилда ёрқин, кутилмаган, қувноқ, қизиқарли мақола ва ҳикоялар билан бойишда давом этади. Ва биз ҳар сафар ушбу мақолаларни интиқлик билан кутамиз ва мароқ билан ўқиймиз.

 

Tatil.uz нинг аҳил жамоаси номидан муаллиф ва ўқувчиларимизни кириб келаётган Янги йил билан чин дилдан табриклаймиз ва барча эзгу тилакларни билдириб қоламиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top