Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

31-08-2018 15:00

Tatil.uz блоги муаллифлари ушбу ёзда бизларга нималарни ҳадя қилишди?

785

0

Мана жазирама ёз ҳам ўз якунига етди! Она юртимиз Ўзбекистонда иссиқ кунлар кўп бўлди. Ишончимиз комилки, ёзингиз мароқли ўтди! Баъзилар дам олишга бориб ўзлари учун янги мамлакатларни кашф қилган бўлсалар, бошқалар юртимизнинг бепоён ҳудудларини кезишди. Агар бу ёзда саёҳат қилишга улгурмаган бўлсангиз, асло хафа бўлманг: сизни экскурсион Европа, пляжли Жануби-Шарқий Осиё, илиқ Миср, иссиқ Дубай ва бошқа давлатлар кутмоқда!
Бу ёзда муаллифларимиз Tatil.uz блогига ажойиб ҳикоя ва суратларини жойлаштиришди! Ҳурматли блогерларимиз, бизларни ва ўқувчиларимизни хурсанд қилишда давом этаётганингиздан ва ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашаётганингиздан ниҳоятда шодмиз!


Бу ёзда ҳам сиз бизга ажойиб кайфият улашдингиз! Дамира Аббосова дугонаси билан ажойиб шаҳарлар – Рим, Флоренция, Венеция, Барселона, Коста-Брава ва Парижда бўлганликлари ҳақида сўзлаб беришди.

Тошкентлик иқтисодчи ва она Гулнора Обидова ўз оиласи билан Белекдаги пляжда дам олишни эртакнамо Истанбулдаги сайр билан бирлаштирди ва бу ҳақда ўз мақоласида бизлар билан ўртоқлашди.

Талуас Абдалиева ўзи сокинлик ва хотиржамликни ҳис қилган гўзал ва «мазали» Италия ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Элина Сакаева бу йили Париж кўчалари бўйлаб сайр қилди ва уни бизларга энг ёрқин ёзги рангларда намойиш этишга қарор қилди.

Шунингдек, бир қарашда ўзига мафтун этувчи ушбу шаҳар ҳақида фуд-блогер, ҳаваскор сураткаш ва уч фарзанднинг онаси Татьяна Лешенко сўзлаб берди.

Зарина Қодирова саёҳатларсиз яшай олмайди ва шу сабабли у ҳатто ишини ҳам ўзгартирди! У бизга нима учун Истанбулни севиб қолгани ва ўзининг азалий орзусини амалга ошириб ушбу ёзда Дубайга боргани ҳақида ҳикоя қилди.

Самуи – бу эртакнамо тўй саёҳати учун ажойиб танлов эканлиги ҳақида Таиланднинг ушбу жаннатмакон бурчагини биз учун кашф қилган Марина Туржанская ва Михаил Киркачларнинг мақоласидан билиб олдик.

Тўйидан сўнг Жануби-Шарқий Осиё (Малайзия, Лангкави ва Сингапур) бўйлаб тўй саёҳатига отланган тошкентлик ёш тадбиркор Бобур Зокиров қандай қилиб дам олиш ва тежаб қолиш борасидаги қимматли маслаҳатларини аямади.

Мафтункор Лола Каримова ўзи бир кўришдаёқ севиб қолган сирли Каппадокияни биз учун кашф қилди.

Малика Рустамбекова эса Белекдаги ўзининг севимли Club Mega Saray меҳмонхонаси ҳақида сўзлаб берди.

Туркиянинг буюк цивилизациялари изидан бориш қандай эканлиги ҳақида Комил Бўронов ва унинг рафиқаси Моҳидилнинг мақоласини ўқиб билиб бўласиз. Ҳикоянинг биринчи ва иккинчи қисмларини сайтимиздан топишингиз мумкин.

Ушбу ёзда Leisure Business Travel (LBT) компанияси Туркиянинг ажойиб курорт маскани Баҳромқалъага сафар ташкиллаштирди. У ерда Tatil.uz блогери Александра Терёхина ушбу ёзнинг унутилмас онларини ўтказди ва бу ҳақда ўз мақоласида сўзлаб берди. Биз Баҳромқалъага бориш учун бешта сабабни билиб олдик, курортнинг ўзига хос 10 та жиҳатини тилга олдик, минтақанинг ноёб таомлари ҳақида ёздик ва сизга антик Ассосни ҳам кўрсатдик!

Кузнинг дастлабки кунларида Tatil.uz блогери ажойиб Самуи оролига йўл олади. Сафар Таиланд Сайёҳлик бошқармаси, Москва офиси томонидан ташкиллаштирилади. Хўш, Самуини тадқиқ қилишга киришамизми?!
Tatil.uz ўз саёҳатлари ҳақида ҳикоя қилишни хоҳловчи муаллифларни блогимизга таклиф этади! Сизнинг маслаҳат ва тавсияларингиз кўплаб сайёҳларга асқотиши мумкин! Энг асосийси эса – ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашасиз!

 

Мақола муаллифи: Tatil.uz

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top