Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

27-09-2018 15:00

Сочида даволаниш ҳақида 11 та факт

1458

0

Кўзингизни юмиб ичингизда «Сочи» денг. Хўш, хаёлингизга нималар келди? Нималарни тасаввур қилдингиз? Эҳтимол, денгиз, пляжлар, ёзги таътилни... Болакайлар югуришиб тошчалар термоқда, катталар эса соябон тагида дам олишяпти. Ҳа-ҳа, Сочини айнан шундай тасаввур қилишга ўрганганмиз. Бироқ Сочи – бу фақат дам олиш дегани эмас... Сочи – бу кучни тиклаш, даволаниш, иммунитетни мустаҳкамлаш учун яна кўплаб имкониятлар дегани. Айниқса, қишки совуқдан олдин яхшилаб дам олиш ва соғлиқни тиклаш учун кузги мавсумда. Шу сабабли бугун биз октябрдаёқ Сочига даволанишга боришингиз учун 11 та сабабни келтириб ўтамиз!

Куз – сочида даволаниш учун энг яхши вақт


Сочи иқлими жуда ҳам майин. Кузда бу ерда баҳмал мавсум бўлади. Ҳа, албатта, октябрь пляжда соатлаб ётиш ва қуёшда тобланиш ойи эмас. Бироқ сайр қилиш ва минерал моддаларга тўла шифобахш тоғ ҳавоси даволанишда ажойиб ёрдамчи бўлади, шунингдек, куч-қувват бағишлаб, аъло кайфият улашади.

Сочига виза шарт эмас


Маълумки, биз доим ишлаймиз, нималар биландир бандмиз, шошиб, ўзимиз ва ўз соғлиғимиз ҳақида сўнгги фурсатдагина ўйлаймиз. Шу сабабли, вақтимиз пайдо бўлиши биланоқ дам олиш ниятида сайёҳлик фирмаларига шошамиз. Бироқ муаммо туғилади: ҳаммаерга ҳам биз ўзбекистонликлар визасиз бора олмаймиз-ку. Бироқ Сочига виза расмийлаштириш шарт эмас.


Кўзланган манзилгача


Албатта, транзит ва самолётда бошқа самолётга ўтиш жуда толиқтиради. Айниқса, гап кекса ёшли инсонлар ҳақида кетса. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бунинг ғамини еди ва Сочига биз Тошкентдан 3 соат 55 дақиқа давомида тўғридан-тўғри парвоз қилишимиз мумкин.

Мақбул нархлар


Дарҳақиқат, ушбу курорт ҳудуднинг энг асосий афзалликларидан бири унинг ҳаммабоплигидир. Санаторий-курортда даволаниш, яшаш ва овқатланиш нархи бу ерда Исроил ёки Чехияга қараганда бир неча баравар арзон.

Минерал ва гидроминерал сувлар


Энг машҳур булоқ сувлари Сочида жойлашган бўлиб, улардан ичиш, суғориш йўли билан даволаш, умумий ва камерали ванналар, ингаляция мақсадларида фойдаланилади. Чвижепсинск, Лазарев, Сочи, Пластун, шунингдек, №7 қудуқдаги минерал сув айниқса машҳур.

Мацеста


Мацеста – бу мўъжизавий сув бўлиб, у билан даволаниш учун йилдан-йилга минглаб инсонлар бу ерга келишади. Шу боис ноёб водород сульфидли булоқларга эга бу жойлар дунёдаги энг яхши бальнеологик курортлардан бири деб топилган.

Мацеста суви билан кенг кўламдаги касалликлар даволанади. Бироқ даволаниш фақат шифокорлар назорати остида ва Эски Мацеста бальнеологик шифохонада ўтказилади. Ушбу шифохона сульфид водороди конида жойлашган, сабаби мацеста транспортировкаси ўзининг шифобахшлик хусусиятларини йўқотади.

Фойдали лойлар


Сочида лой билан ҳам даволанилади. Фойдали Сочи лойи Император конидан олинади ва ҳатто энг нимжон болаларга ҳам тавсия этилади. Шифобахш лойлар билан ўтказиладиган муолажалар иммунитетни мустаҳкамлайди, моддалар алмашинувини яхшилайди, юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади, яллиғланишни кетказади, оғриқни қолдиради, мушаклардаги тарангликни камайтиради, қон айланишини яхшилайди.

Юқори сифатли тиббий ходимлар


Сочи санаторийларида саводли ва масъулиятли мутахассислар, катта иш тажрибасига эга шифокор ва ҳамширалар ишлашади. Шу сабабли уларнинг муолажа ва тавсияларига қўрқмасдан ишониш мумкин.

Даволаниш учун имкониятлар


Санаторий даволаниши ва дам олиш учун имкониятлар яратилган кўплаб бошқа курортлар сингари, Сочида барчаси юқори даражада йўлга қўйилган: жиҳозлар ва махсус тиббий хоналар, шуғулланиш учун заллар, бассейнлар, ванналар ва ҳ.к.

Мазали таомлар


Ранг-баранг меню, парҳезбоп таомлар ва рус ҳамда жаҳон таомларининг энг сара намуналари фақат сиз учун махсус тайёрланади!

Ривожланган инфратузилма


Дарҳақиқат, Сочи – ривожланган курорт минтақаси, шу боис бу ерда ниманидир топа олмайман, деб хавотирланмаслик керак. Бу ерда очиқ ва ёпиқ автотураргоҳлар, почта бўлимлари, тўлов терминаллари, банкоматлар, ҳаво ва темир йўл чипталарини бронлаштириш пунктлари бор.

Кўриб турганингиздек, Сочи – бу нафақат ёзги йўналиш, балки ажойиб санаторий-курорт даволаниши ҳамдир. Сочида даволанадиган касалликлар рўйхати билан танишиб чиқинг ва у ерга албатта боринг! Tatil.uz эса бу борада сизга ёрдам беради. Бизда Сочига ажойиб таклиф бор. Уни бу ерда топасиз ва шу ернинг ўзида даволаниш учун кўрсатмалар ҳам мавжуд. Саволларингиз бўлса, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top