Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

17-05-2018 12:10

Sirene Belek: 5+ баҳога лойиқ бўлган оилавий меҳмонхона

1084

0

Tatil.uz ўзимиз ишонувчи ва Сизга таклиф қилувчи Анталия меҳмонхоналари билан таништиришда давом этади. Бу борада бизга Catttour (Туркия) қабул қилувчи компанияси ёрдам бермоқда! Демак, бугун Сизларни Sirene Belek Hotel меҳмонхонаси билан таништирамиз!

Ушбу меҳмонхона Туркиянинг энг манзарали масканларидан бирида жойлашган. Белек пляжларининг концепцияси шундай ўйланганки, ҳар бир меҳмон сокинлик ва қулайлик, Анталия қирғоғи табиатию турк кенгликларининг гўзалликларидан тўлиқ баҳра олиши мумкин.

- Сайёҳлар меҳмонхона ҳудудининг саранжомлиги, кўркамлиги ва кўкаламзорлаштирилганлигини алоҳида таъкидлашади, – дейди Catttour компанияси маркетинг директори Лада Биккул.

Меҳмонхонадаги ҳар бир хона кенг, шинам, яқинларингиз ва қадрдонларингиз билан дам олиш учун мўлжалланган.

Ўзбекистонликлар, одатда, Туркияга оилавий келишларини инобатга олган ҳолда, Sirene Belek Hotel да кичик ёшдаги меҳмонларимизни нималар хурсанд қилиши мумкинлиги ҳақида сўзламоқчи эдим. Бу ерда бутун бошли эртаклар олами – Sirenus Kids World мавжуд бўлиб, барчаси кичкинтойларга аталган. Жумладан, болалар ресторани, бассейн, кинотеатр, ўйин-кулгулар. Sirenus Kids World да 0 дан 2 ёшгача, 3 дан 5 ёшгача, 6 дан 8 ёшгача ва 9 дан 12 ёшгача бўлган болалар бўлимлари бор. Ота-оналар асло хавотир олмасалар ҳам бўлади, чунки кичкинтойлар билан ўз ишининг моҳир усталари, улкан тажрибага эга бўлган ва асосийси, ўз иши ва болаларни яхши кўрувчи инсонлар ишлашади.

 

 

Sirene Belek Hotel даги ресторанлар танловини айтмайсизми?! Машҳур A la carte, итальян, жанубий америка, турк ошхонаси таомлари ва денгиз маҳсулотлари. Бундай таомлар ранг-баранглигидан ўзингизни ушлаб туришингиз даргумон, боиси таомнома машҳур ошпазлар томонидан тузилган! Барча олти рестораннинг исталганига кирсангиз, асло кетгингиз келмай қолади: ресторанлар дизайни шу қадар моҳирлик билан ўйланганки, мижозларнинг меҳмонхонадаги ташрифи ҳақиқий байрамга айланиб кетади. Ва, албатта, болалар таомномасига эга алоҳида ресторан борлигини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман.

Айтганча, 7 та барларнинг бирида вақтингизни чоғ ўтказишингиз мумкин, у ерда Сизга ичимликлар ва машҳур коктейллар таклиф қилинади.

Sirene Belek Hotel да пляж ва денгиз алоҳида эътиборга лойиқ: ходимлар томонидан Сизга сочиқ ва шезлонг таклиф этилади, аниматорлар зерикиб қолмаслигингиз учун масъул бўлишади, бордию муздеккина коктейл ичишни истаб қолсангиз – қўрқмасдан барга бораверинг!

Бу ерда турли бассейнлар ҳам бор: олимпия, кенг, ёпиқ, болалар, горкали ва горкасиз бассейнлар, хуллас, исталган дид ва чўнтакка қараб!

SPA хизматлар ушбу соҳада етакчилардан бири бўлган машҳур Sanitas Spa компанияси томонидан тақдим этилади. Уқалашлар, косметологик хоналар, турк ҳаммоми, сауна – булар марказда тақдим этилувчи хизматларнинг бир қисмигина, холос.

Бу ерда спорт билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, футбол, теннис, гольф, сузиш бўйича мусобақалар ўтказилади.

Ўзимиз ҳам Sirene Belek Hotel га кўп марта ташриф буюрамиз ва у ердан қайтгимиз келмай қолади: бу ерда турли ёшдаги меҳмонлар учун ёрқин, ранг-баранг, қизиқарли дастурлар тайёрланади! Aspendos Area кўнгилочар боғидаги сув ва нурли шоулар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди!

Камондан ўқ отиш, бадминтон, зумба, сув гимнастикаси, пляж волейболи, сув полоси, ринго, вейкборд, каноэ, сёрфинг – буларнинг барчаси бу ерга ташриф буюрувчиларни кутмоқда!

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтмоқчиманки, Sirene Belek Hotel – бу ҳар бир инсонга унинг кўнглидагини тақдим этувчи маскан. Ва бирорта ҳам меҳмон у ердан ижобий ва энг яхши таассуротларсиз қайтмайди!
Қадрли дўстлар, Сиз ҳам Sirene Belek Hotel га боришни истасангиз, Tatil.uz Сизга ёрдам беришга шай! Бизда Анталияга қизиқарли таклифлар бор! Улар билан бу ва мана бу ерда танишишингиз мумкин! Батафсил маълумотга эга бўлиш учун эса +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг!

Мақола муаллифи: Лада Биккул

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top